Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари: “Шавкат Мирзиёев ташаббуси жуда муҳим”

03.04.2026, 15:011057
Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари: “Шавкат Мирзиёев ташаббуси жуда муҳим”

Ҳали очилганига кўп бўлмаса-да, аллақачон жаҳон ҳамжамияти нигоҳини ўзига қаратган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бу сафар Украина ташқи сиёсий доиралари вакилларида чуқур таассурот қолдирди. Делегация аъзолари бу ерда нафақат тарихни кўрганини, балки уни ҳис этганини таъкидлади.

Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Мищенко бошчилигидаги делегация Марказ музейи экспозиция залларини босқичма-босқич кўздан кечириб, ҳар бир бўлимда тақдим этилган тарихий мероснинг замонавий технологиялар билан уйғунлашган ҳолда намоён этилганини юқори баҳоладилар.

Делегация аъзоларида айниқса, Қуръони Карим зали чуқур таассурот қолдирди. 

Александр Мищенко, Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари:

Мен бу ердан чин маънода ҳайратдаман. Бу ерда тарих замонавий технологиялар орқали жонлантирилган ва инсон онгига кучли таъсир қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тарихга қаратилаётган эътибор ва ҳақиқий ислом моҳиятини ёритишга қаратилган бу ташаббус жуда муҳим.

Бугунги кунда турли нотўғри қарашлар мавжуд экан, айнан шундай марказлар орқали ҳақиқатни етказиш жуда зарур.

Мен учун билим — бу инсонни агрессиядан ҳимоя қилувчи энг кучли восита. Ушбу марказ эса ана шу билим учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Бу ташриф менинг юрагимда умрбод сақланиб қолади.

Виктор Майко, Украина Президентининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили:

Марказ ҳақида таассуротларимни оддий сўзлар билан ифодалаш жуда қийин. Бу — беқиёс ва ҳайратланарли маскан.

Бу ерда артефактлар, маданият, тарих, дин ва инсоний ҳиссиётлар уйғунлашган.
Экспозициялар Ўзбекистоннинг қадимги даврлардан бугунги кунгача бўлган тараққиёт йўлини чуқур ва таъсирчан тарзда намоён этади.

Ўзбекистон асрлар давомида цивилизациялар чорраҳаси бўлиб келган ва бугун янги тараққиёт босқичига — учинчи Ренессансга қадам қўймоқда.

Бу марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният учун муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу бой меросни сақлаш ва тақдим этиш услуби — ҳақиқатан ҳам юқори даражада.

Украина делегациясининг ушбу ташрифи яна бир муҳим жиҳатни тасдиқлади: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун нафақат миллий меросни сақлаш маскани, балки жаҳон миқёсида илм-фан, маданият ва маънавиятни тарғиб қилувчи йирик марказга айланмоқда.

Халқаро даражадаги эътирофлар эса унинг нуфузини янада мустаҳкамлаб, келажакда дунёнинг етакчи илмий-маърифий масканларидан бирига айланишига замин яратмоқда.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14832
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7983
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар