Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

«Gulf Times»: Амир Темур мероси — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам асоси

Қатарнинг нуфузли «Gulf Times» газетасида Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Соҳибқирон Амир Темурнинг маънавий меросига бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Амир Темур мероси Ислом цивилизацияси марказида: Учинчи Ренессанснинг интеллектуал асоси» сарлавҳали материалда Марказнинг нафақат минтақа, балки глобал ислом цивилизациясидаги ўрни таҳлил қилинган.

Мақолада асосий урғу Соҳибқирон Амир Темур шахсиятига қаратилган. Таъкидланишича, Темурийлар давридаги илм-фан, маданият ва меъморчилик тараққиёти бугун Ўзбекистонда пойдевори қўйилаётган Учинчи Ренессанс учун асосий маънавий манба бўлиб хизмат қилмоқда.

«Бугун Тошкентда қад ростлаган Ислом цивилизацияси маркази — Амир Темур томонидан асос солинган буюк давлатчилик ва илм-фан анъаналарининг замонавий кўринишидир. Марказ Соҳибқироннинг ЪКуч — адолатдадирʼ деган тамойилини интеллектуал салоҳият билан бойитиб, янги давр пойдеворини намоён этмоқда»,

– деб ёзади «Gulf Times».

Нашрнинг қайд этишича, Марказ шунчаки муҳташам бино эмас, балки буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур давридаги «олтин давр»ни бугунги инновациялар билан боғловчи стратегик маскандир.

«Gulf Times» таҳлилига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган ушбу мажмуа Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги маданий дипломатиясини янги даражага олиб чиқди. Марказнинг улкан гумбази ва ҳар бир нақши Амир Темур даври меъморчилигининг замонавий талқини бўлиб, у илм ва маърифатга интилган аждодлар руҳини акс эттиради.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1405826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1148629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
925327.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.