Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тошкентда Амир Темур меросига бағишланган халқаро анжуман: илмий мулоқот ва маданий тадбирлар уйғунлиги

09.04.2026, 17:501208
Тошкентда Амир Темур меросига бағишланган халқаро анжуман: илмий мулоқот ва маданий тадбирлар уйғунлиги

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий анжуман давом этмоқда.

Уч кунлик анжуман жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафардан зиёд олимлар, экспертлар, дипломатлар ва жамоатчилик вакилларини бирлаштириб, Темурийлар даври меросини чуқур ўрганиш ва унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.

Анжуман доирасида иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда ташкил этилган мавзули кўргазмалар билан танишдилар. Шунингдек, “Амир Темур ва Донна Мария” бадиий фильмининг намойиши бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида хорижий меҳмонлар марказ фаолияти ва кўргазмалар ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

“Бу ерда бўлишдан жуда хурсандман. Марказнинг кўлами ва аҳамияти ҳақиқатдан ҳам лол қолдиради. Бу ерда Ислом ва жаҳон цивилизацияси ривожига асос бўлган бой тарих жамланган. Бундай марказлар нафақат ўтмишни ёритади, балки келажак учун ҳам муҳим аҳамиятга эга,” - деди Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази раиси Фархан Низами.

У, айниқса, Ренессанс даврларига бағишланган экспозициялар ва буюк алломалар мероси унда чуқур таассурот қолдирганини таъкидлади:

“Хоразмий ва Фарғоний каби олимларнинг илмий ишлари инсоният тараққиёти учун пойдевор бўлган. Агар улар бўлмаганда, бугунги замонавий ютуқлар ҳам бўлмас эди,” — деди у.

Буюк Британиядан келган иштирокчи Сибория Салихов ҳам марказ ва фильм ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Бу менинг музей тўлиқ ишга тушганидан кейинги биринчи ташрифим. Кўрганларимиз жуда таъсирли. Айниқса, Қуръон залидаги намойиш ва бугунги фильм катта таассурот қолдирди.  Бу масканга албатта яна келамиз” — деди у.

Унинг таъкидлашича, бундай маданий ва илмий тадбирлар турли цивилизациялар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади:

“Бу каби марказлар ва анжуманлар умуминсоний қадриятларни англашга хизмат қилади,” — дея қўшимча қилди у.

Анжуман доирасида намойиш этилган “Амир Темур ва Донна Мария” фильми ҳам иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Унда Соҳибқироннинг инсоний фазилатлари ва тарихий шахс сифатидаги ўрни замонавий бадиий талқинда ёритилгани алоҳида эътироф этилди.

Халқаро анжуман давомида Темурийлар даврининг давлат бошқаруви, илм-фан, маданият, меъморчилик ва дипломатия соҳаларидаги ютуқлари юзасидан илмий муҳокамалар давом этмоқда.

Мазкур анжуман Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини жаҳон ҳамжамиятига кенг тарғиб этиш, халқаро илмий мулоқотни ривожлантириш ва цивилизациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14838
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар