Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

МИР 24:"Ўзбекистонда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда"

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан кенг кўламли тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда МИР 24 мухбири Виталий Никулин хабар берди.

Юбилей муносабати билан мамлакат бўйлаб маънавий-маърифий, илмий ва маданий тадбирлар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, буюк аждод хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Тантаналар доирасида меҳмонлар янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишмоқда. Давлат раҳбари музейнинг фахрий меҳмонлар китобига эсдалик ёзувини қолдирди.

Шунингдек, халқаро миқёсдаги тадбирлар марказига айланган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда йигирмадан ортиқ давлатдан ташриф буюрган олимлар, тадқиқотчилар ва меҳмонларни бирлаштирмоқда. Яқинда ўз фаолиятини бошлаган мазкур замонавий марказ қисқа вақт ичида халқаро илмий мулоқот майдонига айланди.

Марказ экспозицияси 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаб, минг йиллик тарихга оид ноёб артефактларни тақдим этмоқда. Илғор мультимедиа ечимлар — 3D технологиялар, юқори аниқликдаги проекциялар ва фазовий овоз тизимлари орқали тарихий жараёнлар интерактив шаклда намойиш этилмоқда.

Алоҳида экспозиция Амир Темур ва Темурийлар империясига бағишланган бўлиб, унинг ҳудуди Ҳиндистондан Волгагача чўзилгани, пойтахти эса Самарқанд шаҳри бўлгани таъкидланади.

Юбилей доирасида ўтказилаётган халқаро илмий конференцияда 300 дан ортиқ иштирокчи — олимлар, экспертлар ва дипломатлар қатнашмоқда. Тадбирда ICESCO, IRCICA, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази ҳамда Ал-Фурқон жамғармаси каби нуфузли халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда.

Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Дамир Мухетдинов таъкидлаганидек, бундай юқори даражадаги мутахассисларнинг бир жойга жамланиши янги илмий хулосалар ва кашфиётларга замин яратади.

Конференция якунида маҳаллий ва хорижий олимлар ўртасида қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ушбу келишувлар Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Амир Темур мероси халқаро майдонда ҳам фаол муҳокама қилинмоқда. Хусусан, Москва шаҳрида ўтган илмий анжуманда унинг давлатчилик анъаналари, ҳарбий стратегияси ва жаҳон маданиятидаги ўрни алоҳида эътироф этилди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1273726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1018929.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
800027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.