Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Конференция иштирокчилари томонидан Амир Темур хотирасига эҳтиром кўрсатилди

11.04.2026, 20:51780

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро  конференция доирасида иштирокчилар Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этиб, улуғ соҳибқирон хотирасига чуқур эҳтиром билдирдилар.

Маросимдан сўнг меҳмонлар қайта таъмирланиб, янгиланган экспозициялар билан бойитилган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар. Улар музей бўйлаб саёҳат давомида Темурийлар даврига оид ноёб тарихий манбалар, қўлёзмалар, ҳарбий анжомлар, миниатюралар ҳамда турли археологик топилмалар билан яқиндан танишдилар.

Иштирокчилар айтишича, музейдаги ҳар бир экспонат ўша даврнинг нафақат сиёсий ва ҳарбий қудратини, балки илмий ва маданий юксалишини ҳам яққол акс эттиради. Айниқса, давлат бошқаруви, шаҳарсозлик анъаналари ва маданий меросга оид намуналар катта қизиқиш уйғотган.

Шунингдек, меҳмонлар музейдаги интерактив ва визуал кўргазмалар орқали Амир Темур шахси ва унинг тарихдаги ўрни ҳақида янада кенг тасаввурга эга бўлганларини таъкидладилар.

Темур шахсини фақат ҳарбий саркарда сифатида кўриш тўғри эмас. Унинг улуғлиги шундаки, у ақл-заковат ва кучни уйғунлаштирган ҳолда давлат бошқарган. Кўп ҳолатларда шаҳарлар қаршилик кўрсатмаган, балки унинг сиёсий нуфузи ва оқилона стратегиясига қойил қолишган. Шу маънода “Куч — адолатдадур” деган ғоя унинг бутун фаолиятининг асосий тамойили бўлиб хизмат қилган, - деди Афғонистон Фанлар академияси аъзоси Азизулло Арол.

Туркиялик тарихчи ва ёзувчи Абдурахмон Каплан эса музей ҳақидаги таассуротларини шундай баён этди:

“Бугунги ташриф менда жуда катта ва чуқур таассурот қолдирди. Темурийлар тарихи давлат музейи экспозициялари мазмунан бой, илмий жиҳатдан пухта ишланган ва жуда яхши сақланган. Айниқса, миниатюралар, қўлёзмалар ва шахматга оид экспонатлар Темурнинг давлат бошқаруви ва стратегик тафаккурини яққол намоён этади. Бу музей нафақат Ўзбекистон, балки бутун туркий дунё учун ҳам катта маънавий бойликдир”.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9959
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар