Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Дунё эътиборидаги марказ: Бавария вазири Тошкентдаги ноёб лойиҳани юксак баҳолади

13.04.2026, 13:151110

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Германия Федерaтив Республикаси Бавария Европа ишлари ва халқаро муносабатлар бўйича давлат вазири Эрик Бейсвенгер бошчилигидаги делегация ҳамда марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Германия (хусусан Бавария) вакиллари ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда томонлар музейлар, илмий муассасалар ва маданий лойиҳалар доирасида алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди. 

Суҳбат давомида Исломнинг маърифатпарвар ва бағрикенг моҳиятини кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда конференция ва семинарлар ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, ўзаро кўргазмалар ташкил этиш, маданият ва динлар ҳақида билим алмашиш орқали жамиятда тотувликни мустаҳкамлаш муҳим экани қайд этилди.

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси билан яқиндан танишди. Меҳмонларда, айниқса, Буюк сиймолар галереясида ўрнатилган интерактив мониторлар катта қизиқиш уйғотди. Ушбу технологиялар орқали ташриф буюрувчилар буюк алломалар ҳақида ўнлаб тилларда қисқа ва лўнда маълумотларга эга бўлиш имкониятидан мамнун бўлишди.

Шунингдек, мониторлар орқали Ўзбекистоннинг тарихий обидаларига виртуал саёҳат қилиш имконияти ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Исломгача бўлган давр цивилизацияси ҳамда Биринчи Ренессанс бўлимларида эса айрим артефактларнинг қисмларини қўл билан ҳис қилиш имконияти делегация аъзоларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Улар бошқа музейларда бундай тажриба кам учрашини таъкидладилар.

Меҳмонлар, шунингдек, марказда олтин билан боғлиқ ноёб ва асл ашёвий артефактларнинг кенг намойиш этилганига ҳам юқори баҳо берди.

Эрик Бейсвенгер, Бавариянинг Европа ишлари ва халқаро муносабатлар бўйича давлат вазири: 

“Мен бундай марказни ҳали кўрмаганман. У ниҳоятда замонавий бўлиб, ислом дини, сизнинг бой маданиятингиз ва анъаналарингизни дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларга яқин ва тушунарли тарзда намоён этади. Шу билан бирга, марказда илм-фанга ҳам алоҳида эътибор қаратилгани таҳсинга лойиқ.

Бу маскан нафақат ёшларни қизиқтиради, балки уларни илҳомлантириб, янги изланишларга ундайди. Менимча, унинг тарбиявий аҳамияти ниҳоятда катта ва бундай ташаббусларни фақат қўллаб-қувватлаш керак.

Ушбу марказ маданиятларимиз, жамиятларимиз ва давлатларимиз ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди.

Биз маданий ва ижтимоий алмашинувни ривожлантиришдан манфаатдормиз, шунингдек, сизларнинг ёндашувларингизни ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Чунки Ўзбекистонни Бавария ва умуман Германияда янада кенгроқ танитиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Аввало, бу марказ ўзига хос ва ноёб — бундай мажмуа ҳали мавжуд эмас. Иккинчидан, уни қисқа фурсатда ва юқори сифат даражасида барпо этиш алоҳида эътирофга лойиқ. Учинчидан, бу замонавий ва интерактив музей бўлиб, у минг йиллик тарихни қисқа вақт ичида кенг жамоатчиликка етказиш имконини беради.

Шунингдек, ушбу марказ Ўзбекистоннинг дунёга очилишида муҳим рол ўйнайди ва мамлакатингизнинг ўзига хос жиҳатларини кенг намойиш этади.”

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7984
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар