Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом цивилизацияси марказида гид-экскурсоводлар тайёрлашнинг янги модели доирасида психологик семинар ташкил этилди

15.04.2026, 19:191379

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан гид-экскурсоводлар тайёрлашнинг мутлақо янги, тизимли модели амалиётга жорий этилмоқда. Ушбу ёндашув доирасида гидларнинг нафақат касбий билими, балки шахсий ривожи, психологик тайёргарлиги ва меҳмонлар билан мулоқот маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур ўқув жараёнларининг муҳим босқичларидан бири сифатида гидлар учун икки ҳафталик машғулотлар якунида махсус психологик семинар ташкил этилди. Унда психолог Наргиз Саттарова иштирок этиб, ўзининг амалий тажрибаси ва касбий билимлари билан ўртоқлашди.

Наргиз Саттарова, психолог:

“Гид — бу марказ ва ташриф буюрувчи ўртасидаги энг муҳим боғловчи бўғин. Айнан уларнинг профессионализми орқали меҳмонда бутун марказ ҳақидаги таассурот шаклланади. Шунинг учун асосий тамойил сифатида “эсда қолиш” ғояси илгари сурилди — яъни ҳар бир гид ўз услуби, билим ва муомаласи билан меҳмон хотирасида қолиши зарур.

Урашув давомида қатнашган ёшлардаги қизиқиш ва ишга бўлган муносабат алоҳида эътиборга лойиқ. Улар учун бу соҳада фаолият юритиш нафақат шараф, балки катта масъулият экани сезилди. Энг муҳими, уларда ўз устида ишлашга ва билимларни чиройли тарзда етказишга бўлган кучли интилиш бор”. 

Семинар давомида иштирокчиларга меҳмонлар билан мулоқот қилиш маданияти, турли аудитория билан ишлаш, ўзини эркин тутиш ҳамда ишонч билан чиқиш қилиш каби муҳим жиҳатлар атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, янги фаолият олдидан юзага келиши мумкин бўлган ҳаяжон ва қўрқувларни енгиш, стресс ва босим ҳолатларини тўғри бошқариш, кутилмаган вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Ҳилола Олимова, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг учинчи босқич талабаси:

“Ҳозирда биз мутахассислар томонидан ўргатилётган амалий билим ва кўникмаларга эга бўляпмиз. Жумладан, Марказ илмий котиби Рустам Жабборов раҳбарлигида марказ экспозицияларидаги ҳар бир экспонат, тарихий шахслар ва маданий мерос ҳақида батафсил маълумотлар олдик. Шунингдек, диктор Dildora Umarova томонидан нотиқлик санъати бўйича дарслар ўтилди.

Бугун эса Наргиз Саттарова билан психологияга оид машғулотларда иштирок этдик. Бу дарслар давомида меҳмонлар билан тўғри мулоқот қилиш, турли вазиятларга мослашиш ва эмоционал барқарорликни сақлаш каби муҳим кўникмаларни ўзлаштирмоқдамиз”. 

Тренинг интерактив тарзда ўтказилиб, иштирокчилар турли машқлар орқали ўз ички имкониятларини кашф этиш, мулоқот кўникмаларини мустаҳкамлаш ва меҳмонлар олдида ўзини муносиб тутиш бўйича тажриба орттирдилар. Наргиз Саттарова томонидан берилган маслаҳатлар гидларнинг келгусидаги фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Алоҳида қайд этилганидек, мазкур ёндашув гидларни оддий ахборот етказувчи эмас, балки миллий маданият ва кўп асрлик бой тарихимизни юксак маданият, масъулият ва таъсирчанлик билан намоён этадиган ҳақиқий маданий элчилар сифатида шакллантиришга хизмат қилади.

Ушбу ташаббус Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий-маърифий ислоҳотлар, хусусан, Учинчи Ренессанс ғоялари билан ҳамоҳанг бўлиб, мамлакатимизнинг бой маданий меросини халқаро майдонда муносиб тарзда тарғиб этишга қаратилган муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9958
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар