Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Ҳар бир инсон кўриши керак”: имом-хатиблар Ислом цивилицияси маркази ҳақида

21.04.2026, 15:371097

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Диний ишлар бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти раҳбарияти ҳамда республика ҳудудларида фаолият юритаётган имом-хатиблар ташриф буюрди.

Мазкур ташриф “Учинчи Ренессанс чорраҳаси” мавзусидаги қўшма дастурининг малака ошириш ўқувлари доирасида ўтказилди. 

Шунингдек, ташриф иштирокчилари учун махсус экскурсиялар ташкил этилиб, Марказнинг илмий-тадқиқот ва маърифий фаолияти, халқаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида тушунчалар тақдим этилди. Мутахассислар томонидан ўқув машғулотларини юқори савияда ташкил этиш, замонавий таълим усулларини жорий этиш ва диний-маърифий соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф давомида меҳмонлар марказнинг кенг ва мазмунан бой экспозиция залларини айланиб чиқиб, исломдан аввалги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс босқичларига оид ноёб тарихий манбалар, археологик топилмалар, қўлёзмалар ва маданий мерос намуналари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, марказда жорий этилган замонавий интерактив технологиялар, хусусан сунъий интеллект асосида яратилган визуал ечимлар, алломалар сиймосининг қайта тикланиши ва тарихий жараёнларнинг мультимедиявий намойиши иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида имом-хатиблар марказда намойиш этилган ноёб экспонатлар — қадимий тангалар, кулолчилик ва ҳунармандчилик буюмлари, тарихий ёдгорликларга оид макетлар ҳамда исломий меросга оид қимматли ашёлар билан танишиб, улар орқали халқимизнинг бой ва серқирра тарихи ҳақида янада чуқур тасаввурга эга бўлдилар.

Институтнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Билол Исомиддинов ташриф таассуротлари ҳақида шундай деди:

“Бу марказ нафақат тарихий меросни жамлаган маскан, балки уни замонавий усулларда намойиш этиш орқали инсонни чуқур ўйга чорлайдиган, маънавий камолотга етаклайдиган муҳитдир. Бу ердаги ҳар бир экспонат, ҳар бир зал ўзига хос маъно ва мазмунга эга. Айниқса, қўлланилган технологиялар орқали тарихни жонли тарзда ҳис қилиш имконияти яратилгани жуда катта аҳамиятга эга. Бундай масканлар инсонда ўз илдизларига, аждодлар меросига нисбатан янада чуқур ҳурмат ва қизиқиш уйғотади”.

Ташриф иштирокчилари ҳам марказдаги муҳит уларда унутилмас таассурот қолдирганини таъкидлашди. Жумладан, Тошкент шаҳар Файзобод жоме масжиди имом-хатиби Асроруддин Хушназаров ўз фикрларини қуйидагича баён этди:

“Бугунги ташрифимиз жуда мазмунли ва таъсирли бўлди. Бу ерда намойиш этилган экспозициялар орқали аждодларимизнинг қандай буюк илм-фан ва маданият эгалари бўлганини яна бир бор англадик. Ҳар бир экспонат инсонни ўйлантиради, ўтмишга назар ташлашга ундайди. Айниқса, Биринчи Ренессанс даврларига оид меросни кўриш инсонда фахр туйғусини уйғотади. Бу марказ ҳар бир инсон келиб кўриши керак бўлган маскан, деб ҳисоблайман”.

Шунингдек, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Ўзар” жоме масжиди имом-хатиби ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, шундай деди:

“Бу ердаги экспозициялар халқимизнинг қадимдан юксак маданият ва ижодкорлик салоҳиятига эга бўлганини яққол кўрсатади. Қийин шароитларда ҳам шундай ноёб асарлар ва буюмлар ярата олгани халқимизнинг нақадар истеъдодли эканини намоён этади. Буни кўриш ва англаш инсонда катта маънавий ўзгариш уйғотади”.

Ташриф якунида имом-хатиблар марказ кутубхонаси фаолияти билан ҳам танишиб, у ерда сақланаётган бой маънавий мерос, қўлёзмалар ва илмий манбалар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Мазкур ташриф имом-хатибларнинг юртимиз тарихи ва маънавий меросига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг маърифий салоҳиятини бойитишга хизмат қилди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар