Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар

24.10.2024, 09:002751
Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар

Ёшлар ижод саройида “Халқаро маданий мерос ҳафталиги” доирасида Маданият вазирлиги томонидан “Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.

Форумни маданият вазири Озодбек Назарбеков кириш нутқи билан очиб бериб, мавзу юзасидан тақдимот қилди.  

Вазир ўз нутқида эътироф этганидек, бизнинг аждодларимиз ҳамиша жаҳолатга қарши маърифат байроғини баланд кўтариб, ўз ақл-заковати ва салоҳиятини илм-фан, маданият ривожига бағишлаганлар. Бу табаррук заминдан Хоразмийлар, Фарғоний, Беруний ёки Замаҳшарийлар ўз-ўзидан етишиб чиқмаган. Навоий ёки Бобур Мирзо бирданига буюк шоир бўлиб туғилиб қолмаган. 

Ўша даврлардаги илмий-маданий муҳит жамиятга айни мана шундай буюк шахсларни, дунё тан олган олиму фузалоларни етиштириб берган. Шу маънода, бугун Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ривожига жуда катта эътибор қаратилмоқда.  

“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-мафкуравий иммунитетини юксалтириш, юртимиздаги тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлаш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда – деди Озодбек Назарбеков.  

Форумда халқаро ташкилотлардан  ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Туркий Парламент Ассамблеяси Бош котиби Меҳмет Сурейя Эр, Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Актоти Раимкулова ва бошқалар ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этди.  

Шу билан бирга, форумда ИКОМОС эксперти Кристина Иаманди ҳамда Франция шаҳарсозлик университети катта эксперти Эрик Хюберт онлайн тарзда иштирок этди.  

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистоннинг меъмори сифатида узоқни кўзлаб амалга ошираётган ишлари — мамлакатни суратан ва сийратан янгилаш, дунёда унинг янги имижини яратиш, халқни азалий орзулари рўёби сари етаклаш ҳамда миллий қадриятлардан сув ичган демократик ислоҳотлар ўзбекистонликларнинг нафақат ҳаётини, балки онгу тафаккурини ҳам ўзгартирмоқда, десак, айни ҳақиқат, – деди ТУРКСОЙ бош котиби, таниқли адиб ва публицист Султон Раев. – Олиб борилаётган конструктив ва прагматик ташқи сиёсат Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ҳамда туркий дунёда азалий ўрнини қайта тиклаши ва мустаҳкамлашида муҳим ўрин тутмоқда. Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиб кирганидан сўнг барча соҳалар сингари ТУРКСОЙ фаолияти доирасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳам янги босқичга кўтарилди. Барча аъзо давлатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам туркий мамлакатлар маданияти ва санъати кунлари, ёшлар ва театр фестиваллари, ижодий форумлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.  

“Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар” халқаро форуми доирасидаги дастурдан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Тирик тарих” лойиҳаси тақдимоти, Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан чоп этилган “Туркий тилли давлатлар миллий мусиқа чолғулари” китоби тақдимоти, Ўзбек миллий чолғулари кўргазмаси ҳамда “Чўлпон” спектакли намойиши ҳам ўрин олгани эътиборли.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар