Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Туркия Республикаси Савдо вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ислом цивилизацияси марказида

22.04.2026, 13:471012
Туркия Республикаси Савдо вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ислом цивилизацияси марказида

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази навбатдаги нуфузли халқаро делегацияни қабул қилди. Туркия Республикаси Савдо вазирининг ўринбосари Сезаи Учармак бошчилигидаги делегация Марказ фаолияти, унинг илмий-маърифий йўналишлари ҳамда замонавий экспозициялари билан батафсил танишди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказда яратилган бой мазмун, чуқур илмий ёндашув ва тарихий мероснинг инновацион технологиялар орқали тақдим этилишига юқори баҳо бердилар. Айниқса, Исломдан аввалги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс ҳамда Янги Ўзбекистон — Янги Ренесанс пойдевори бўлимларини ёритувчи экспозициялар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Қайд этилганидек, мазкур Марказ нафақат анъанавий музей, балки ташриф буюрувчиларни тарих билан интерактив мулоқотга чорлайдиган, уларни илмий ва маънавий жиҳатдан бойитадиган замонавий макон сифатида шаклланган. Бу ерда экспонатлар нафақат кўрсатилади, балки мультимедиа, рақамли технологиялар ва визуал ечимлар орқали жонли тарзда намоён этилади.

Сезай Учармак Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашар экан, унинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди:

“Мен учун энг катта қизиқиш уйғотган жиҳат — туркий халқларнинг Ислом билан танишгандан кейин қандай ютуқларга эришганини акс эттирувчи бўлим бўлди. Хусусан, замонавий давргача бўлган ушбу босқич жуда таъсирли. Бу каби мазмун ва ёндашувни бошқа жойларда учратиш қийин.

Шу маънода, марказда мазкур жараёнлар келувчиларга чуқур мазмун ва тушунарли шаклда етказилаётгани алоҳида эътирофга лойиқ. Умуман олганда, бу марказ ўзининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Айниқса, турклар Ислом билан танишгандан сўнг янги руҳ билан дунё тамаддунига қўшган ҳиссаси, шунингдек, Ғарбдаги Ренессанс жараёнларига муайян даражада манба бўлганини бу ерда аниқ ва таъсирчан тарзда кўриш мумкин.

Шу билан бирга, фақат мазкур марказ эмас, балки умумий ҳисобда Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳам эътиборга молик. Мен бу ерга йилда бир-икки марта келиб тураман ва ҳар сафар турли соҳалардаги сезиларли тараққиётга гувоҳ бўламан. Бу эса юксак аҳамиятга эга маданий ташаббуслар самараси эканини кўрсатади. Ушбу ишларга ҳисса қўшган барчани табриклаш жоиз.

Бугунги кунда нафақат Марказ, балки Ўзбекистон ва унинг йирик шаҳарлари ҳам муҳим туристик йўналишлардан бирига айланиб бормоқда. Айниқса, Туркиядан мамлакатнинг асосий шаҳарларига ҳар куни бир неча маротаба амалга оширилаётган авиақатновлар сони ортиб бораётгани бу жараённинг жадал ривожланаётганидан далолат беради.

Инсонлар бу юртнинг тарихи ва маданиятини аста-секин кашф этиб бормоқда.”

Делегация вакиллари Марказда қўлланилган замонавий технологиялар — мультимедиа тизимлари ва рақамли визуализация имкониятларининг алоҳида эътиборга лойиқлигини таъкидладилар. Шунингдек, ушбу маконда ташриф буюрувчилар нафақат кузатувчи, балки жараён иштирокчиси сифатида ҳис этиши, экспозицияларни чуқур англаши ва тарихий муҳитга “шўнғиб кетгандек” таассурот олишлари қайд этилди.

Ташриф якунида делегация Ислом цивилизацияси марказининг илмий, маънавий ва маданий аҳамиятини юқори баҳолаб, унинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақадаги нуфузли илмий-маърифий марказ сифатида тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар