Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом цивилизацияси маркази Словения делегацияси учун кутилмаган кашфиёт бўлди

23.04.2026, 10:271057

Ўзбекистон ўзининг бой тарихий мероси ва замонавий тараққиётини уйғунлаштирган ҳолда халқаро миқёсда тобора катта эътибор қозониб бормоқда. Шу маънода Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қурилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мамлакатнинг илмий-маърифий салоҳиятини намоён этувчи энг муҳим марказлардан бири ҳисобланади.  

Марказга  Словения Республикаси Аудит суди раиси Яна Ахчин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Марказданинг барча экспозиция заллари билан яқиндан танишиб, уларни юқори баҳолади. Айниқса, Иккинчи Ренессанс даврига бағишланган бўлим уларда катта қизиқиш уйғотди.

Амир Темур шахсига бағишланган экспозиция меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди. Таъкидлаш жоизки, кўпинча Амир Темур фақат саркарда сифатида талқин қилинади. Бироқ Марказда у янгича ёндашув асосида  буюк давлат арбоби, бунёдкор ва илм-маърифат ҳомийси сифатида кенг ёритилган. Экспозицияда Амир Темур даврига оид илмий ютуқлар ва кашфиётлар илк бор намойиш этилган бўлиб, у делегация аъзоларининг эътиборини тортди. Унда ўша даврнинг ирригация, муҳандислик, меъморчилик, китобат, илм-фан ҳамда ислом илмларига оид ютуқлари алоҳида акс эттирилган.

Шунингдек, Мирзо Улуғбекга бағишланган қисм ҳам уларда катта таассурот қолдирди. Бу ерда расадхона макети, интерактив лойиҳалар, илмий асбоб-ускуналар, даврга оид кулолчилик буюмлари ва қўлёзмалар билан танишилди. 

Бундан ташқари, делегация “Янги Ўзбекистон — янги Ренессанс пойдевори” бўлимидаги иқтисодиёт йўналишига ҳам алоҳида қизиқиш билдирди. Мазкур бўлимда юртимизнинг иқтисодий салоҳияти, янги барпо этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари, АЭС мажмуаси, замонавий турар жойлар, маъмурий иншоотлар, олий таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари макетлари ҳамда уларнинг визуал тақдимотлари намойиш этилган. Айниқса, келажак шаҳри концепцияси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. 

Яна Ахчин, Словения Республикаси Аудит суди раиси Яна Ахчин:

“Бу менинг Тошкентга илк бор ташрифим ва бу ерда эканлигимдан ниҳоятда хурсандман. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига келганимдан ҳам мамнунман. Бу маскан шу қадар ажойибки, уни ҳатто сўз билан тўлиқ тасвирлаб бериш қийин. Турли цивилизациялар бир жойда жамланган бўлиб, у кенг ва салобатли бўлиши билан бирга, айни пайтда ихчам тарзда ташкил этилган. Бу ерда қисқа вақт ичида динингиз ва тарихингиз ҳақида умумий, аммо чуқур тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Марказ Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилганини эшитдим ва бу, албатта, Ўзбекистон халқи учун жуда катта ютуқ, деб ўйлайман.

Бу ерга кўплаб инсонлар ташриф буюради. Улар сизларни, сизнинг бой маданиятингизни, Ислом цивилизациясини ҳамда Марказий Осиё тарихини янада чуқурроқ англаб етади. Мен ёшлигимда кўплаб тарихий китоблар ўқиганман ва Самарқанд доимо хаёлимда бўлган. Худди шунингдек, Тошкент ҳам. Мен ҳар доим ўзимга: "Албатта Самарқанд ва Тошкентга бораман", деб айтардим. Бу менинг орзулар рўйхатимда энг юқори ўринлардан бирини эгаллаган эди.

Энди эса бу орзум амалга ошди. Менга бундай имконият яратиб берган ўзбек халқидан чин дилдан миннатдорман.”

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7986
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар