Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Полша Республикаси Бош вазири ўринбосари ташриф буюрди

23.04.2026, 15:181080

Юқори мартабали меҳмонлар Марказ фаолияти, экспозициялар мазмуни ҳамда замонавий тақдимот усуллари билан яқиндан танишди.

Саккиз юздан ортиқ илмий лойиҳа асосида шаклланган ушбу ноёб маскан бугунги кунда Ўзбекистоннинг қарийб 3000 йиллик тарихини ягона концепция асосида намойиш этмоқда. Тарихий меросни замонавий технологиялар билан уйғунлаштирган Марказ нафақат музей, балки илмий-маърифий платформа сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, делегация аъзоларида энг катта таассурот қолдирган бўлимлардан бири Исломдан аввалги даврга бағишланган экспозиция бўлди. Айниқса, Буюк ипак йўлининг интерактив харитаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Милоддан аввалги II асрда шаклланган ва қарийб 18 аср давомида Шарқ ҳамда Ғарбни боғлаб турган ушбу савдо йўли Марказда замонавий визуал технологиялар орқали жонли тарзда акс эттирилган.

Шунингдек, Далварзинтепа ҳудудидан топилган ноёб шахмат доналари ҳам делегация эътибор марказида бўлди. Илмий тадқиқотларга кўра, мазкур топилмалар Ҳиндистонда аниқланган шахмат доналаридан тўрт аср олдин яратилган бўлиб, бу ҳолат Ўзбекистон ҳудуди шахматнинг энг қадимий марказларидан бири бўлганини тасдиқлайди.

Меҳмонлар, шунингдек, Биринчи Ренессанс даврига бағишланган бўлимда Марказий Осиё илм-фани тарихининг йирик намояндалари мероси билан танишдилар. Улар орасида Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Беруний каби алломалар алоҳида ўрин эгаллайди. Айниқса, Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг ХIV асрга оид иброний тилидаги таржимаси (факсимиле нашри) ҳамда “Китоб аш-шифо”нинг 1494-йилда Ҳиротда кўчирилган ноёб нусхасига катта қизиқиш билдирилди.

Кшиштоф Гавковский, Полша Республикаси Бош вазир ўринбосари:

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази маданият ва тарих уйғунлашган ноёб маскан. Ушбу мажмуа бутун инсониятнинг бой тарихий меросига хизмат қилмоқда.

Марказ ташриф буюрувчиларни таълим, тарих ва интерактив тажрибалар орқали илҳомлантиради. Бу ерда инсон фақат экспонатларни томоша қилиб қолмайди  уларни чуқур ҳис этади, маданиятни бевосита бошдан кечиради.

Энг эътиборлиси шундаки, ташриф буюрувчилар артефактларни оддий кузатувчи сифатида эмас, балки замонавий технологиялар ёрдамида уларни ўрганадиган ва ҳатто айримларини бевосита ҳис қиладиган фаол иштирокчига айланади.

Бу маскан ўзининг бетакрорлиги ва гўзаллиги билан дунёда алоҳида ўрин тутади. Тарихга қизиққан ҳар бир инсон Ўзбекистонга, айниқса Тошкентга келиб, ушбу марказда Ислом цивилизациясининг юрагини ҳис этиши лозим.

Бу ҳақиқатан ҳам ўзига хос ва ноёб маскан - у ўз нури билан бутун дунёни ёритади. Билим, маданият ва тарихни чуқур англашга интилган ҳар бир инсон бу ерга келиб, ҳақиқий тарихни ҳис этади. Бу масканда Ислом цивилизациясининг руҳи ҳар бир нуқтада сезилиб туради. Мен, албатта, бу ерга яна қайтаман.”

Ўзбекистон ўзининг бой тарихий мероси ва замонавий тараққиётини уйғунлаштирган ҳолда халқаро миқёсда тобора катта эътибор қозониб бормоқда. Шу маънода Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қурилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мамлакатнинг илмий-маърифий салоҳиятини намоён этувчи энг муҳим марказлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7986
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар