Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Италиялик мутахассислар билан ҳамкорлик давом этмоқда

25.04.2025, 11:42893

Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси марказида италиялик машҳур ношир, шарқшунос олим Сандро Тети, “Magister Art” компанияси раҳбари Ренато Саппорито билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

Учрашувда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов иштирок этди. Мулоқотда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини жиҳозлаш, экспозициялар учун зарур витриналар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. 

Мулоқотда жорий йилда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши маросимига тайёргарлик кўриш, шу билан бирга жорий йилнинг сентябрь ойида бу ерда Ўзбекистон маданий меросига оид халқаро кўргазма ташкил этиш учун барча имкониятларни ишга солиш лозимлиги таъкидланди.

Бизнинг компаниямиз дунёдаги энг йирик музейлар, кутубхоналар, йирик маданий муассасаларни лойиҳалаш ва жиҳозлш бўйича ҳамкорлик қилиб келади, — деди “Magister Art” компанияси раҳбари Ренато Саппорито. — Мен Ўзбекистоннинг бой тарих ва улкан маданий меросга эга мамлакатлардан бири сифатида биламан. Халқингизга, маданиятингизга улкан қизиқиш билан қарайман. Ўйлайманки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ишга тушириш борасидаги ҳамкорлигимиз ҳам ана шу улкан меросни янада кенг тарғиб этишда муҳим ўрин тутади”.

Magister Art компанияси Италиядаги йирик музейлар учун жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания бўлиб, у билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегациясининг жорий йил февраль ойида ушбу мамлакатга амалга оширган хизмат сафарида дастлабки келишувларга эришилган.

Сандро Тети ҳам узоқ йиллардан бери Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиб келади. Жорий йилда унинг раҳбарлигидаги Sandro Teti Editore нашриётида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари италян тилида нашр қилинди.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7987
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар