Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун жаҳон ҳамжамияти эътибор марказида

24.04.2026, 19:581111

100%

Марказ музейида намойиш этилаётган ноёб экспонатлар, тарихий осори-атиқалар ҳамда хориждан юртимизга қайтарилган қимматли буюмлар экспозициялардан муносиб ўрин эгаллаган. Бу масканга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон ундан чуқур таассуротлар ва юксак эътирофлар билан чиқмоқда.

Марказга Россия Федерацияси Самара вилояти саноат ва савдо вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Делегация аъзолари Марказнинг барча экспозиция заллари билан батафсил танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Меҳмонлар эътиборини айниқса Мақоми Иброҳим кисваси ҳамда маҳмил тортди. Ушбу ноёб экспонатлар ХIХ асрда Усмонийлар даврида яратилган бўлиб, маълумотларга кўра, кисва 1859-йилда турк султони Султон Абдулмажид топшириғига биноан тикилган. Ушбу оригинал ашёлар делегацияда катта таассурот қолдирди.



Шунингдек, Иккинчи Ренессанс экспозициясида намойиш этилган меъморий обидалар макетлари ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбараси, Ҳиндистондаги Тожмаҳал, Эрондаги Гавҳаршодбегим масжиди, Афғонистондаги Мовий масжид, Шаҳрисабздаги Оқсарой ва Доруссаодат мажмуалари Темурийлар даври меъморчилигининг юксак намунаси сифатида эътироф этилди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Амир Темур ва Темурийлар даврига оид обидалар жами 16 та давлат ҳудудида аниқланган.

Бундан ташқари, меҳмонлар Қуръони Карим залига ташриф буюриб, замонавий 3D мэппинг-шоуни томоша қилдилар. Ушбу иммерсив тақдимот делегация аъзоларида чуқур таассурот қолдириб, улар ўз ҳайратларини алоҳида таъкидладилар.

Галиуллин Дамир Фаязович, Россия Федерацияси Самара вилояти Саноат ва савдо вазири ўринбосари:


"Биз бу ёндашувдан ниҳоятда ҳайратдамиз. Креативлик ҳамда замонавий музей технологияларини қўллаш орқали сиз тарихни, цивилизациялар тараққиётини ва муҳим тарихий босқичлар ўртасидаги узвий боғлиқликни жуда аниқ ва таъсирчан етказиб бера олгансиз. Бизни умумий туркий илдизлар бирлаштиради. Шу боис тақдимот услублари бўйича тажриба алмашиш орқали Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш, туркий халқларнинг яхлитлигини ва цивилизациялар кесишувини намойиш этиш мумкин. Зеро, биз тарихан бир бутун бўлганмиз.

Замонавий ёндашув асосида яратилган бундай музей ва масканларнинг ёш авлод учун аҳамияти беқиёс. Улар ўз илдизларини, бой тарихини англайди. Энг муҳими, ёшлар қадриятларни асраш ва уларни янада ривожлантириш анъаналарини давом эттиради. Бундай музей мажмуалари нафақат ёшларни, балки турли мамлакатлардан келган сайёҳларни ҳам ўзига жалб этади. Тақдимотнинг кўп миллатли ва кўп тилли шаклда йўлга қўйилгани эса экскурсоводлар фаолияти ва турли тилларга таржима қилинган экспозицияларда яққол намоён бўлмоқда. Асосий вазифа ушбу қадриятларни асраб-авайлаш ва аждодлар бошлаб берган анъанани давом эттиришдир”.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9958
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар