Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Марказда ташриф буюрувчилар учун яна бир қулайлик – Face ID тизими жорий қилинди

25.04.2026, 11:461159

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташриф буюрувчилар кўз ўнгида  юқори технологиялар жорий этилган замонавий инфратузилма сифатида ҳам намоён бўлмоқда.

Яратилаётган қулайликлар изчил равишда кенгайиб бораётган бир пайтда, Face ID тизимининг жорий этилиши бу йўналишдаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Янги тизимнинг асосий афзаллиги — инсон омилини камайтирган ҳолда тезкор ва аниқ идентификацияни таъминлашида. Илгари кириш жараёнида вақт талаб қиладиган айрим текширув босқичлари мавжуд бўлган бўлса, эндиликда юзни аниқлаш технологияси орқали бу жараён деярли бир неча сонияда амалга оширилади. Бу эса ташриф буюрувчилар оқимини самарали бошқариш имконини бериб, айниқса, юқори ташриф кунларида тирбандликнинг олдини олади.

Тизимнинг яна бир муҳим жиҳати — маҳаллий фуқаролар ва хорижий меҳмонларни автоматик тарзда ажратиб, ҳар бири учун мос кириш тизимини қўллайди. Бу эса хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан бирга, халқаро меҳмонлар учун ҳам қулай ва тушунарли муҳит яратади. Шу билан бирга, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмаслиги ташриф жараёнини янада енгиллаштиради.

Face ID технологиясини жорий этиш фақат тезлик эмас, балки хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятлидир. Кириш жараёнлари рақамлаштирилган ҳолда доимий мониторинг остида бўлиши тартиб-интизомни мустаҳкамлайди. Бу эса маданий мерос объектлари сақланаётган маконда алоҳида аҳамият касб этади.

Охунжон Аҳмадалиев, компьютер ва ахборот технологиялари бўлими бош мутахассиси:

“Тизим юзни аниқлаш орқали ташриф буюрувчини таниб, унинг чиптасига мослигини автоматик равишда текширади ва инсон аралашувини деярли талаб қилмайди.

Янги ечим натижасида навбатлар қисқаради, вақт тежалади ва кириш жараёни анча тартибли кўриниш олади. Шу билан бирга, қалбаки чипталар ёки ноқонуний қайта сотиш ҳолатларининг олди олиниб, ташриф буюрувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Кириш ҳудудида маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилгани эса хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада оширади.

Муҳим жиҳатлардан яна бири — идентификация жараёнида қўшимча ҳужжатлар талаб этилмаслигидир. Агар чипта маълумотлари тўғри бўлса, тизим автоматик тарзда киришга рухсат беради. Бу эса ташрифни янада қулай ва тушунарли қилади. Айни пайтда, тизим синов босқичида бўлгани сабабли, айрим техник масалалар бўйича меҳмонларга оддий кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Умуман олганда, мазкур технология Марказда яратилган мавжуд қулайликларни янада бойитиб, хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқмоқда. Бу эса замонавий инфратузилма, хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда”.

Марказдаги бу янгиликни кенгроқ қамровда баҳолайдиган бўлсак, у ташриф буюрувчилар учун яратилган умумий қулайликлар тизимининг мантиқий давомидир. Бу ерда интерактив экспозициялар, мультимедиа воситалари, қулай навигация, гид хизматлари ва инфратузилма ечимлари аллақачон йўлга қўйилган. Янги Face ID тизими эса ушбу қулайликлар қаторига қўшилиб, ташриф тажрибасини янада замонавий босқичга олиб чиқмоқда.

Шу маънода, мазкур технологияни жорий этишни оддий техник янгилик сифатида эмас, балки Марказнинг умумий ривожланиш стратегиясининг бир қисми сифатида баҳолаш мумкин. У ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини янги босқичга олиб чиқиш, хавфсизликни кучайтириш ва халқаро стандартларга мос инфратузилмани шакллантиришга хизмат қилади.

Face ID тизими жорий этилиши Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги мавжуд қулайликларни тўлдирган ҳолда, уни янада инновацион ва ташриф буюрувчиларга йўналтирилган макон сифатида мустаҳкамламоқда. Бу эса Марказнинг нафақат тарихий меросни намоён этиш, балки замонавий технологиялар билан уйғун ривожланишга интилаётганини кўрсатади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12230
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9958
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар