Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом цивилизацияси марказида гид-экскурсоводлар учун имтиҳон синовлари бўлиб ўтмоқда

25.04.2026, 17:381156

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида гид-экскурсоводларни тайёрлашга қаратилган ўқув машғулотлари ва семинарлар босқичи муваффақиятли якунланиб, энди иштирокчилар учун ҳал қилувчи босқич — имтиҳон синовлари жараёни давом этмоқда. 

Мазкур жараён доирасида саралаб олинган номзодлар учун 5 кунлик имтиҳон синовлари ташкил этилган бўлиб, унда иштирокчиларнинг билим ва амалий кўникмалари комплекс равишда баҳоланмоқда. Имтиҳонлар оғзаки суҳбат шаклида ўтказилиб, ҳар бир олий таълим муассасасидан келган талабалар алоҳида-алоҳида тарзда синовдан ўтмоқда.

Имтиҳон жараёнларида номзодларнинг Марказ музей экспозициялари бўйича билим даражаси, маълумотни аниқ ва таъсирчан етказиш қобилияти, нутқ маданияти, мулоқот маҳорати ҳамда турли вазиятларда ўзини тутиш кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иззат Ибрагимов, Марказ директорининг ахборот технологиялари масалалари бўйича ўринбосари:

 “Бугунги кунда Ислом цивилизацияси марказида ташриф буюрувчиларга юқори сифатли гидлик хизматлари йўлга қўйилган. Биринчи босқичда 30 га яқин гид саралаб олиниб, ҳозирда меҳмонларга бир нечта тилларда хизмат кўрсатилмоқда.

Иккинчи босқичда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда турли олий таълим муассасаларининг гид-ҳамроҳлик ва хорижий тиллар йўналишидаги 100 нафардан ортиқ талабаси саралаб олинди. Улар икки ҳафталик махсус дастур асосида нутқ маданияти, этика, музей экспозициялари ва тарихий мавзулар бўйича тайёргарликдан ўтди”. 

Синовларни адолатли ва холис баҳолаш мақсадида Марказ томонидан махсус ҳакамлар ҳайъати шакллантирилган. Унинг таркибига тажрибали мутахассислар — Камола Акилова, Рустам Жаббаров, Иззат Ибрагимов ҳамда бошқа соҳанинг етук устозлари киритилган.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчиларнинг шу вақтгача ўтган дарслар ва семинарлар доирасида эгаллаган билим ва кўникмалари чуқур таҳлил қилиниб, ҳар бир номзоднинг салоҳиятига холис баҳо берилмоқда.

Гўзал Иноятова, Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси:

“Имтиҳон жараёни мен учун жуда масъулиятли ва қизиқарли ўтмоқда. Саволлар орқали нафақат билимларимиз, балки фикрни тўғри ва таъсирчан етказиш қобилиятимиз ҳам синовдан ўтказиляпти. Бу жараён ўз устида ишлашга ва янада пухта тайёргарлик кўришга ундайди. Мен учун энг муҳим жиҳат — келгусида ташриф буюрувчиларга тарихимизни муносиб тарзда етказа олишдир”. 

Мазкур имтиҳон синовлари якунига кўра, энг муносиб ва юқори салоҳиятга эга номзодлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозицияларида ташриф буюрувчиларга профессионал гид-экскурсоводлик хизматини кўрсатишга жалб этилиши режалаштирилган.

Ушбу босқич гидларни тайёрлаш жараёнининг энг муҳим ва масъулиятли қисми бўлиб, Марказда юқори малакали, билимли ва замонавий талабларга жавоб берадиган экскурсоводлар жамоасини шакллантиришга хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12230
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9957
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар