Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Стефано Бертераме: “Бу музей Янги Ўзбекистон мозаикасининг муҳим бўлаги”

25.04.2026, 18:511195

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Халқаро гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитаси бош котиби Стефано Бертераме бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейининг барча экспозиция заллари билан яқиндан танишиб, тақдим этилаётган бой тарихий ва маданий меросни юқори баҳоладилар.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган мазкур марказнинг асосий мақсади — халқимизнинг уч минг йиллик бой тарихини, бунёдкорлик салоҳиятини, жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини ҳамда буюк аждодларимизнинг маданий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва кенг оммага етказишдан иборат. Делегациянинг ташрифи ҳам айнан шу юксак мақсадлар билан ҳамоҳанг экани алоҳида таъкидланди.

Меҳмонларда, айниқса, Исломдан аввалги даврга бағишланган қадимги Бақтрия бўлими катта қизиқиш уйғотди. Мазкур ҳудуд тарихан диний бағрикенглик марказларидан бири сифатида эътироф этилади. Манбаларга кўра, қарийб 400 йил ҳукмронлик қилган Кушонлар давлати даврида дунё аҳолисининг салмоқли қисми айнан шу ҳудудда истиқомат қилган. Ушбу даврда индуизм, буддизм ва зардуштийлик каби турли динларга оид ибодат масканлари ёнма-ён фаолият юритган бўлиб, бу эса икки минг йил аввал ҳам бу заминда диний толерантлик юксак даражада бўлганини кўрсатади. Экспозицияда намойиш этилган Будда ҳайкаллари, қадимги ибодатхоналар макетлари ва Бақтрияга оид ноёб тилла топилмалар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Биринчи Ренессанс даврига бағишланган зал ҳам меҳмонлар эътиборидан четда қолмади. Бу ерда Сомонийлар мақбараси, Мағоки Аттори масжиди, Чашмаи Аюб мақбараси ҳамда Қусамия мадрасаси каби меъморий ёдгорликларнинг макетлари намойиш этилган. Шунингдек, Салжуқийлар даврига оид нафис заргарлик буюмлари, икки бошли бургут тасвири туширилган давлат туғроси ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ноёб асори-атиқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хорижий мамлакатлардан қайтарилиб, миллий меросимизнинг ажралмас қисмига айлантирилган.

Делегация аъзолари Иккинчи Ренессанс даври экспозицияси ҳамда “Янги Ўзбекистон — янги Ренессанс пойдевори” бўлимлари билан ҳам танишиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва маънавий-маърифий юксалиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот олдилар. 

Стефано Бертераме, Халқаро гиёҳванд моддаларни назорат қилиш қўмитаси бош котиби: 

“Бу марказ ўзига хослиги билан ажралиб туради. Чунки у нафақат тарихий ашёлар ва экспонатларни жамлаган, балки ташриф буюрувчиларга Ислом, унинг тарихи ва Ўзбекистон ҳудудидаги цивилизация ҳақида чуқур билим беришга йўналтирилган.

Энг эътиборлиси шундаки, бу музейда фақат томоша қилиш билан чекланиб қолмай, айрим экспонатлар билан бевосита танишиш, ҳатто уларга тегиш имконияти ҳам мавжуд.

Президент Шавкат Мирзиёев балки бутун мамлакат келажаги бўйича кенг қамровли стратегик қарашга эга. Мен Самарқандда гиёҳвандликка қарши кураш масалаларига бағишланган конференцияда ҳам иштирок этдим. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан учрашиб, дори воситалари назоратини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдим. Шу нуқтаи назардан қараганда, бу музей Президент томонидан барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” мозаикасининг кичик, аммо муҳим бир бўлаги, деб ҳисоблайман”.

 Шунингдек, меҳмон Рим шаҳрида ҳам Италия ва Рим цивилизациясига бағишланган шундай замонавий ва кенг қамровли музей барпо этилиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади. У Марказда олган таассуротларини албатта бошқалар билан баҳам кўришини билдириб, бу каби лойиҳалар янги ташаббус ва ғоялар учун муҳим илҳом манбаи бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Ташриф якунида Стефано Бертаме Марказнинг фахрий меҳмонлар китобига ўз илиқ фикр ва таассуротларини ёзиб қолдирди. Меҳмонлар ушбу ноёб масканнинг фаолиятини юксак баҳолаб, ташкил этилган экспозициялар ва тақдим этилган тарихий-маданий меросдан чуқур таассурот олганларини таъкидладилар.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар