Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Алишер Усмонов ҳадя қилган салкам 5000 та китоб Марказ кутубхонасидан жой олади

25.04.2025, 16:581040

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасидан Алишер Усмoнов ҳадя қилган китоблар ўрин олади. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.

Алишер Усмонов томонидан 5000 га яқин китоблар 2020 йилда марказга ҳадя этилган. Айни вақтда китоблар Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида вақтинча сақланиб турибди.

"Ушбу китоблар орасида турли шаклдаги ва турфа жанрлардаги китоблар мавжуд. Бошқа кутубхоналардан фарқли ўлароқ Марказ кутубхонасида китоблар очиқ фондларда сақланади. Жавонларда ҳам ойналар бўлмайди. Китоблардан китобхонлар бемалол фойдалана олади. Бу ерда китобхон ўз-ўзига хизмат кўрсатади. Кутубхонада нодир китоблар бўлиши кўзда тутилмоқда. Улардан фойдаланишда ҳам бирор бир чеклов қўйилмайди. Китоблар муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни бактериялардан ҳимоя қилувчи махсус ускуналар ўрнатилади. Кутубхонанинг босма фонди 30 минг, электрон фонди 350 минг китобдан иборат бўлади. Бундан ташқари, ҳали фонд тасарруфига киритиладиган китоблар мавжуд. Марказ кутубхонаси қошида  биринчи маротаба тор ихтисослик йўналишида манбашунослик  ўқув курси йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Марказ кутубхонаси фондидан Луи Брайль ёзувидаги бўртма нуқтали китоблар ва аудио китоблар ўрин олади. Кутубхона кенг қамровли, замонавий, шу билан бирга хорижий меҳмонларга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда", — деди Умида Тешабоева.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7987
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар