Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Дунёда аналоги йўқ Ўзбекистондаги тажриба россиялик мутахассисларни ҳайратда қолдирди

28.04.2026, 09:581039

Россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келиб, “вақт деворидан ошиб ўтишди”. Мазкур ташриф уларнинг тасаввурини бутунлай ўзгартирди. Россия От спорти федерацияси бош котиби Елена Терехова бошчилигидаги делегация аъзоларининг айтишича, улар Ўзбекистонга ташриф давомида бир зумда бошқа даврга тушиб қолишган. 

Ташриф давомида меҳмонлар Марказ экспозициялари орқали тарих ва замонавий технологиялар уйғунлигини кузатишди. Бу ердаги тақдимот услуби уларда чуқур таассурот қолдирди. Уларга айниқса қадимий цивилизациялар, инсон турмуш тарзи ва тарихий жараёнларни жонли акс эттирувчи интерактив ечимлар катта қизиқиш уйғотди.

Делегация аъзолари музей экспозициясининг исломдан аввалги давр цивилизацияларига оид тарихий манбаларда от тасвирлари ва қадимги жамиятларда ушбу ҳайвонга берилган юксак эҳтиром ҳақидаги маълумотлар улар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди.

Елена Терехова,  Россия От спорти федерация бош котиби: 

“Бу ерда материалларнинг тақдим этилиш услуби жуда замонавий — оддий намойиш эмас, балки интерактив ёндашув орқали ҳар бир ташриф буюрувчи тарихни ҳис қилиши, ўзини турли даврларда яшагандек тасаввур қилиши мумкин. Бу эса, айниқса, ёш авлод учун жуда муҳим.

Марказ Ўзбекистоннинг бой тарихи ва тараққиётини ёрқин намоён этади. Мен ишонаманки, бу ерга келган ёшлар нафақат янги билим олади, балки тарихга бўлган қизиқиши ҳам ортади. Зеро, тарих — асраб-авайлашимиз керак бўлган энг катта бойлик.

Мени қувонтирган жиҳатлардан яна бири — халқаро алоқаларга бағишланган алоҳида бўлимнинг мавжудлиги. Бу бежиз эмас, чунки Буюк Ипак йўли марказида жойлашган Ўзбекистон доимо маданиятлар чорраҳаси бўлиб келган. Бу ерда кўрган материалларим орқали мамлакат ҳақидаги билимларим янада бойиди.

Шунингдек, спортга бағишланган бўлим ҳам менда алоҳида таассурот қолдирди — у спорт ютуқлари ҳар қандай мамлакат учун қанчалик муҳим эканини кўрсатади”.

Шунингдек, делегация аъзолари халқаро алоқаларга бағишланган бўлимни алоҳида эътироф этди. Улар буни экспозицияда намойиш этилган Буюк Ипак йўли марказида жойлашган Ўзбекистоннинг маданиятлар чорраҳаси сифатидаги ўрни билан боғлади. Спортга бағишланган экспозиция эса меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиб, спорт ютуқлари жамият тараққиётида қанчалик муҳим ўрин тутишини намоён этди.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12229
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9956
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7990
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар