Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Аудио технологиялар музей тажрибасини ўзгартирмоқда

29.04.2026, 12:331061
Аудио технологиялар музей тажрибасини ўзгартирмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тарих қулоғингизга сўзлайди.

Марказда экспозицияларни замонавий, интерактив ва таъсирчан тарзда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу ерда яратилган шароитлар ташриф буюрувчиларга тарихий меросни нафақат кўриш, балки уни чуқур англаш ва ҳис қилиш имконини беради.

Марказнинг энг йирик ва мазмунан бой экспозицияларидан бири — “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”да жорий этилган индивидуал аудио технологиялар бу борада алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу тизим орқали меҳмонлар турли видео контентларни бошқаларга халақит бермаган ҳолда, мустақил равишда тинглаш имконига эга бўлишмоқда. Бу эса экспозиция ҳудудида ортиқча шовқинсиз, тинч ва интеллектуал муҳитни таъминлайди.

Экспозиция Исломдан аввалги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс босқичларини қамраб олган бўлиб, ҳар бир бўлимда намойиш этилаётган видеолар индивидуал аудио қурилмалар орқали тақдим этилмоқда. Хусусан, Биринчи Ренессанс бўлимида 11 та, Иккинчи Ренессанс бўлимида эса 7 та махсус эшитиш мосламаси ўрнатилган. Бу ҳар бир ташриф буюрувчига ўзи қизиққан мавзудаги лавҳани танлаш ва унинг мазмунига чуқур кириб бориш имконини беради.

Экспозициядаги видеолар мазмунан бой бўлиб, улар орқали Марказий Осиё ва Темурийлар даврининг илмий ҳамда маданий мероси жонли тарзда ёритилади. Жумладан, Муҳаммад Хоразмийнинг илм-фан тараққиётидаги ўрни, алгебра ва алгоритмга асос солгани ҳамда “Байт ал-ҳикма”даги фаолияти қисқа ва тушунарли шаклда тақдим этилади.

Аҳмад Фарғонийнинг астрономия ва география соҳасидаги кашфиётлари, Ер радиусини аниқлашдаги илмий ютуқлари ҳамда нилометр асбобини такомиллаштиришдаги ҳиссаси алоҳида ёритилган. Шу билан бирга, Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳадис илмидаги улкан хизматлари, ислом илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси ҳам видеолар мазмунидан ўрин олган.

Экспозицияда Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний ва Ибн Сино каби қомусий олимларнинг илмий мероси, Жалолиддин Мангубердининг жасорати, Хоразм Маъмун академияси фаолияти ва ўрта асрлар меъморчилигига оид маълумотлар ҳам жамланган.

Темурийлар даврига бағишланган лавҳаларда Бибихоним масжиди қурилиши, Шоҳрух Мирзо, Иброҳим Султон ва Бойсунғур Мирзонинг давлат бошқаруви ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ёритилади. Мирзо Улуғбекнинг илмий фаолияти, расадхонаси ва юлдузлар жадвали, шунингдек, Самарқанддаги Улуғбек академиясининг жаҳон илм-фанидаги ўрни ҳам қисқа ва мазмунли тарзда тақдим этилган.

Шунингдек, Улуғбек мадрасасининг қурилиши, Темурийлар давридаги ёғоч ўймакорлиги ва миниатюра санъати, жумладан, Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Алишер Навоий асарларига ишланган миниатюралар орқали ўша даврнинг бадиий ва маънавий муҳити ёритиб берилади.

Экранларнинг вертикал ва горизонтал форматларда жойлаштирилгани, уларнинг ҳар бири алоҳида аудио нуқталар билан уйғунлаштирилгани визуал ва эшитиш тажрибасини ягона тизимга айлантиради. Бир вақтнинг ўзида турли мавзудаги видеолар намойиш этилишига қарамай, аудио оқимлар ўзаро аралашмайди.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” бўлимида ҳам аудио имкониятлар йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда меҳмонлар миллий мусиқий чолғу асбоблари садоларини тинглаш орқали маданий меросни янада яқиндан ҳис қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими Обид Тангиров бу ҳақда шундай дейди:

Қулоқчинлар ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилган. Барча экранлардан бир вақтнинг ўзида овоз янграши аудио оқимларнинг аралашиб кетишига олиб келиши мумкин. Мазкур тизим эса ҳар бир видеони алоҳида ва сифатли тинглаш имконини беради. Дастлаб бу технологияни 3300 йиллик тарихга эга қадимий най овозининг голограмма ифодасида синаб кўрдик. Натижалар ижобий бўлгач, уни бошқа экспозицияларга ҳам жорий этишга қарор қилинди.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай инновацион ечимлар экспозицияларни янада жонлантириб, ташриф буюрувчиларга тарихий жараёнларни чуқурроқ англаш имконини яратади.

Келгусида Марказда аудио-визуал технологияларни янада такомиллаштириш, янги интерактив контентлар ишлаб чиқиш ва ташриф буюрувчилар учун янада қулай муҳит яратиш ишлари изчил давом эттирилади.

Гўзал Бекназарова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12221
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма