Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Инклюзив кутубхона: билимга йўл қандай очилмоқда?

29.04.2026, 17:071089
Инклюзив кутубхона: билимга йўл қандай очилмоқда?

“Бу масканга ҳар сафар ташриф буюрганимда янги фикрлар туғилади. Бу ерда тарих, зиё ва тафаккур уйғунлашган…” — дейди Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Шарқшунослик институти бўлими мудири Ҳамидулло Лутфуллаев.

Хусусан, унинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган кутубхона анъанавий тушунчадан анча узоқ. Бу ер фақат китоб сақланадиган жой эмас, балки инсонни маънавий жиҳатдан бойитадиган муҳитга айланган.

Бу фикрни Марказ кутубхонасига ташриф буюрган ёш тадқиқотчилар ҳам қўллаб-қувватлайди. Улар кутубхонадаги замонавий технологиялар, бой манбалар базаси ва сокин муҳит илмий изланишлар учун жуда қулай эканини таъкидлашмоқда.

Абдулла Охунов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси магистранти:

Бу ерда яратилган илмий муҳит, китоблар бойлиги ва замонавий технологиялар илм билан шуғулланаётган ёшлар учун катта имконият. Айниқса, "Sonic Chair" қурилмалари орқали аудио китобларни бошқаларга халақит бермасдан тинглаш имконияти жуда қулай. Бу ерда мавжуд манбалар асосида магистрлик ва докторлик даражасидаги илмий ишларни самарали олиб бориш мумкинлигини ҳис қилдим.

Муҳаммадёқуб Аҳмаджонов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси магистранти:

Марказ кутубхонасида замонавий технологиялар асосида жиҳозланган ва чет элдан келтирилган илмий адабиётлар биз каби илмий изланиш олиб бораётган ёшлар учун катта имконият яратади. Бу ерда ўзига керакли манбаларни топиб, бемалол фойдаланиш мумкин. Шу сабабли бу маскан ёш тадқиқотчилар учун муҳим билим манбаи ҳисобланади.

Яна бу кутубхонани бошқалардан фарқ қилувчи энг муҳим жиҳати — унинг мукаммал инклюзивлиги.

Бу ерда кўриш қобилияти чекланган инсонлар учун махсус жиҳозланган алоҳида хона ташкил этилган. У замонавий технологиялар билан таъминланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида саккиз нафар фойдаланувчига хизмат кўрсатиши мумкин.

Хонада ўрнатилган Хитойдан келтирилган видеокатталаштиргич қурилмалари матнларни бир неча баробар катталаштириб, уларни аниқ кўриш имконини беради. 24 дюймли экран, автофокус ва турли контраст созламалари орқали китоб ўқиш анча енгиллашади.

Бу технология орқали заиф кўрувчи инсонлар мустақил равишда билим олиш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, кутубхонада Braille дисплейлари орқали рақамли матнларни Брайл алифбосида ўқиш имконияти яратилмоқда. Демак, фойдаланувчи компьютер орқали илмий материаллар билан тўлиқ ишлай олади.

Кутубхона қошидаги махсус фондда эса қарийб мингга яқин Брайл алифбосидаги китоблар жамланган.

Марказ кутубхонаси ва архив ҳужжатлари бўлими бошлиғи Равшан Қодиров бу борада шундай дейди:

Бизнинг асосий мақсадимиз — ҳар бир инсон учун тенг имконият яратиш. Кутубхона фақат китоб сақланадиган жой эмас, балки барча учун очиқ билим макони бўлиши керак.

Унинг сўзларига кўра, келгусида аудиокитоблар базасини кенгайтириш ва рақамли имкониятларни янада ривожлантириш режалаштирилган.

Бугун бу кутубхона фақат илмий марказ эмас. У инсон қадри, тенглик ва инновация уйғунлашган маконга айланмоқда.

Бу ерда энг муҳим нарса — имкониятлар. Ва бу имкониятлар ҳар бир инсон учун тенг.

Шу боис, бу кутубхонага келган инсон фақат китоб билан эмас, балки янги имкониятлардан ҳам баҳра олади.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12221
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма