Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Карьера куни”да иштирок этди

01.05.2026, 12:051490

Тошкентда талабалар ва иш берувчиларни бирлаштирган “Карьера куни” тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳам иштирок этди. Бу галги учрашув фақат бўш иш ўринлари тақдимоти билан чекланиб қолмади — у ёшлар учун келажак йўлини белгилашга хизмат қилувчи платформага айланди.

Тадбир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ)да ташкил этилди. Унда 80 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотлари иштирок этди. Улар талабаларга иш ўринлари, амалиёт дастурлари ва ҳамкорлик имкониятларини тақдим этдилар.

Марказ вакиллари талабалар билан бевосита мулоқот ўтказиб, илмий тадқиқотлар, медиа лойиҳалар ва амалий тажриба дастурлари ҳақида маълумот берди. Улар ёшларни фақат иш билан таъминлаш эмас, балки уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни ҳам илгари сурдилар.

Бу эса Марказнинг анъанавий музей ёки маданий муассаса доирасидан чиқиб, илмий ва медиа соҳаларда кадрлар тайёрлашда муҳим ҳамкорга айланаётганини кўрсатади.
Университет раҳбарияти ҳам бу ҳамкорликни юқори баҳоламоқда.

ЎзЖОКУ ўқув ишлари бўйича проректори Равшан Райимжоновнинг таъкидлашича, Марказ билан ҳамкорлик талабалар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда:

“Биз ушбу марказ билан ҳамкорлик меморандумини йўлга қўйганмиз. Келгусида талабалар амалиётини шу ерда ташкил этиш, шунингдек, ЮНЕСКО ва медиа йўналишида янги ташаббусларни амалга ошириш режалаштирилган.”

Тадбир доирасида талабалар фақат Марказ билан эмас, балки бошқа йирик ташкилотлар билан ҳам танишиш имконига эга бўлди. Улар орасида чакана савдо тармоқлари, банклар ва ижтимоий ташкилотлар ҳам бор.

Мутахассислар фикрича, бундай тадбирлар ёшларни меҳнат бозорига тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Улар талабаларга амалий кўникмаларни ривожлантириш, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини беради.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда университетни 968 нафар талаба битирмоқда. Ҳозирда уларнинг 64 фоизи иш билан таъминланган бўлиб, бу кўрсаткични 95–96 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Бу йўлда иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. “Карьера куни” ана шу жараённинг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади.

Бир нарса аниқ: бу каби учрашувлар фақат иш топиш эмас, балки келажакни шакллантириш имкониятини ҳам тақдим этади.

Карьера куни

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12229
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9956
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7990
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар