Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

The Independent бош муҳаррири: “Ғарб вакиллари учун мутлақо янги тажриба”

02.05.2026, 13:551124

Буюк Британиянинг The Independent нашри бош муҳаррири Жорди Грейг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда 3 минг йиллик тарихнинг замонавий ва жонли тарзда тақдим этилиши ҳамда музейнинг улкан кўлами Ғарб вакиллари учун мутлақо янги тажриба эканини таъкидлади.

Ташриф давомида The Independent нашри бош муҳаррири Жорди Грейг музейнинг улкан кўлами ва унда 3 минг йиллик тарихнинг замонавий ҳамда жонли тарзда тақдим этилиши Ғарб вакиллари учун мутлақо янги тажриба эканини таъкидлади.

Ростини айтсам, бу ердаги экспозициялар жуда жонли ва қизиқарли. Олимлар, санъаткорлар, файласуфлар ва дин тарихи бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда намойиш этилгани бу масканни ҳақиқатан ҳам ўзига хос қилади. Айниқса, интерактив технологиялар, экранлар ва ҳаракатланувчи экспонатлар орқали тарихни нафақат кўриш, балки уни ҳис қилиш имконияти жуда қизиқ бўлди. Бу эса музейни янада тушунарли ва таъсирчан қилади. Шунингдек, Лондонда сақланган ва аслида шу ерда яратилган ноёб ашё ва матоларнинг ўз ватанига қайтарилганини кўриш жуда қувонарли ҳолат. Бу каби ёндашув маданий меросга бўлган эътиборни янада кучайтиришга хизмат қилади, — деди Жорди Грейг.

Меҳмон Марказни халқаро миқёсда катта муваффақият қозонадиган, жаҳон жамоатчилигини ўзига жалб этадиган йирик маданий ва илмий лойиҳа сифатида баҳолаб, уни мамлакатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини бир бутун тизимда намоён этадиган ноёб маскан сифатида эътироф этди ҳамда барчани уни шахсан кўриб, ушбу тажрибани ҳис қилишга чорлади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
The Independent нашри

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар