Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш тарзини ўзгартирган маскан

02.05.2026, 16:531192

Нафақат ташқи маҳобати ва кўлами, балки ички мазмуни жиҳатидан ҳам ниҳоятда муҳим экани эътироф этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан тизим ходимлари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек академик лицей ўқувчилари ва курсантлар учун мунтазам ташрифлар ташкил этилмоқда. Шу кунга қадар бундай ташрифлар доирасида 2000 нафардан ортиқ тизим вакиллари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Марказ мазмун моҳияти ва экспозициялари билан таништирилди.

Навбатдаги ташриф доирасида Бухоро, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари академик лицейлари ўқувчилари нафақат музей экспозициялар билан танишдилар, балки ички ишлар тизими раҳбарлари билан Марказда ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам иштирок этдилар.

Мулоқотда ёшларнинг касбий йўналиши, ватанпарварлик ва хизмат бурчини мустаҳкамлаш, учинчи Ренессанс ғоясида уларнинг ўрни ҳамда таълим ва амалиёт уйғунлиги каби муҳим масалалар муҳокама қилиниб, билдирилган савол ва таклифларга атрофлича жавоблар берилди. Тадбир доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев муаллифлигидаги “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” асари топширилди ҳамда Ички ишлар вазири Азиз Ташпўлатов томонидан ёшларга келгуси мақсад ва режаларини тўғри белгилаб олиш ҳақидаги тилаклари йўлланди. 

Мулоқотда ёшларнинг касбий йўналиши, ватанпарварлик туйғулари, хизмат бурчи ва учинчи Ренессанс ғоясидаги ўрни каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Улуғбек Ҳамдамов, Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси бошлиғи, полковник:

Бугунги учрашув ёшларимиз учун катта маънавий аҳамиятга эга бўлди. Бу каби мулоқотлар уларда келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Энг муҳими, ёшлар жуда фаол — улар томонидан билдирилган таклифлар долзарб ва ўринли. Бу таклифлар босқичма-босқич амалиётга жорий этилади. Мулоқот учрашувида Ички ишлар вазири йўллаган мурожаатнинг асосий мақсади ҳам ёшларда ўз келажагига ишонч уйғотиш, уларни маънавий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат.

Олимжон Раҳматов, Ички ишлар вазирлиги департаменти катта инспектори, катта лейтенант: 

Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан бундай ташрифлар мунтазам ташкил этилмоқда. Бунинг натижасида минглаб ёшлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан танишиб улгурди. Навбатдаги тадбирда ҳам ўқувчилар экспозициялар билан танишиш билан бирга, раҳбарлар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса уларда ватанпарварлик, фидойилик ва масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлайди. 

Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Ботир Муродиллаев Марказга ташрифдан олган таассуротлари келажак мақсадларига эришиш учун кучли туртки бўлганини таъкидлади:

Бу ташриф биз учун катта руҳий кўтаринкилик берди. Бу ерда кўрганларимиз ва эшитганларимиз келажакда ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш учун кучли туртки бўлади. Президентимиз таъкидлаганидек, учинчи Ренессансни биз ёшлар барпо этамиз. Бу эса биздан янада кўпроқ билим ва масъулият талаб қилади.

Чарос Маҳмудова, Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи 1-босқич ўқувчиси: 

Бу ерда тарихни фақат китобларда эмас, балки жонли ва интерактив тарзда кўриш мумкин экан. Масалан, қадимий мусиқа асбоблари, ёзувлар ва бошқа экспонатларни бевосита кўриб, ҳис қилиш имконияти катта таассурот қолдирди. Бундай ташрифлар биз ёшлар учун жуда катта мотивация бўлади. Чунки инсон ўз тарихини билган сари, келажакка ишончи ҳам мустаҳкамланади.

Жонибек Толибов, Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчиси: 

Марказда тарихни жонли кўриш инсонда фахр туйғусини уйғотади. Айниқса, раҳбарлар билан учрашувда иштирок этиб, китоб ва мурожаатномани қабул қилиш менга янада катта илҳом берди. Бу эса келажакда ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ундайди ва юртимизга муносиб хизмат қилишга ишончимни оширади.

Бундай учрашувлар ёшларнинг дунёқараши, фуқаролик позицияси ва маънавий камолотига ижобий таъсир кўрсатиб, уларни юрт равнақи йўлида фидойи бўлишга ундайди.

carousel image 1
carousel image 2
Ички ишлар вазирлиги

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12229
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9956
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7990
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар