Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Сейшел вазири: “Бутун дунёга тақдим этилган улкан совға”

02.05.2026, 17:401178

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Сейшел Республикаси ташқи ишлар ва диаспора вазири Барри Фор 3000 йиллик тарихни қамраб олган экспозициялар билан танишар экан, бу ерда тақдим этилган маданий ва илмий мероснинг замонавий технологиялар орқали жонли тарзда ёритилишига юқори баҳо берди.

Сейшел вазири ўз таассуротларида Марказни юксак эътирофга муносиб лойиҳа сифатида баҳолаб, унинг барпо этилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг стратегик қарашлари муҳим аҳамият касб этганини таъкидлади.

“Бу марказ — узоқни кўра олганлик натижаси. Бу ерда бир кун эмас, балки бир неча кун қолиб, цивилизацияни янада чуқурроқ ўрганиш истаги пайдо бўлди,” — деди у.

Мартабали меҳмоннинг айтишича, Марказда намойиш этилган ҳар бир экспонат алоҳида эътиборга лойиқ. Айниқса, тахминан 3000 йил аввал яратилган буғу ҳайкали унда катта ҳайрат уйғотган.

“Қадим замонда бундай санъат асарининг яратилгани мени ҳайратга солди. Уни сақлаб қолганингиз — бу катта ютуқ,” — дея қўшимча қилди вазир.

Ташриф якунида у Фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди. Унда Марказ “Ўзбекистон халқига ва бутун дунёга тақдим этилган улкан совға” эканини алоҳида таъкидлади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
3000 йиллик тарих

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7985
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар