Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Малайзиялик профессор: “Марказий Осиё тамаддунини англашга хизмат қиладиган ноёб маскан”

04.05.2026, 14:021126

Малайзия технология университети профессори Муҳаммад Шафрий Муҳаммад Раҳим бошчилигидаги делегация Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган илмий-маърифий муҳит ва замонавий экспозициялар билан танишди. Ташриф давомида меҳмонлар Марказда ислом тамаддуни тарихи аниқ, тушунарли ва изчил тарзда тақдим этилганини алоҳида таъкидлади. Айниқса, Марказий Осиёда цивилизациянинг шаклланиши ва ривожланишига оид маълумотларнинг бойлиги ҳамда уларнинг мантиқий тизимда ёритилгани катта таассурот қолдирди.

Муҳаммад Шафрий Муҳаммад Раҳим, Малайзия технология университети профессори:

Бу менинг Марказга илк ташрифим. Бу ерда маълумотлар жуда аниқ, тушунарли ва юқори даражада тақдим этилган. Ҳикоя қилиш услуби орқали Марказий Осиёда ислом тамаддунининг ривожланиши изчил очиб берилган ва бу ташрифни оддий томошадан кўра чуқур билим олиш жараёнига айлантиради. Шу билан бирга, Марказда жамланган материаллар ҳажми ва уларнинг тизимли тақдим этилиши уни халқаро даражадаги муҳим илмий манба сифатида баҳолаш имконини беради. Айниқса, замонавий технологиялардан фойдаланилгани экспозицияларни янада таъсирчан қилади ва маълумотларни кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда етказишга хизмат қилади. Ушбу масканни халқаро илмий платформа сифатида баҳолаш мумкин. Чунки бу ерда тамаддун тараққиётига оид жуда кўп ва қимматли маълумотлар жамланган. Бу каби ёндашув бугунги ва келажак авлод учун ҳам катта аҳамиятга эга. 

Шунингдек, Марказнинг Гиннесснинг рекордлар китобига киритилганлиги муносиб эътироф деб ўйлайман. Чунки Марказда тарихнинг мазмуни ва тақдим этилиш услуби, айниқса замонавий технологиялардан фойдаланилиши уни бошқа музейлардан ажратиб туради. Бу ерда яратилган имкониятлар инсонга нафақат маълумот беради, балки уни чуқурроқ англашга ёрдам беради.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
Малайзия

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7984
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар