Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Туркия Республикаси Конституциявий суди раиси ниятини очиқлади

06.05.2026, 14:551142

Туркия Республикаси Конституциявий суди раиси Қодир Ўзқоянинг таърифича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази инсон цивилизациясини бир бутун жараён сифатида акс эттиради. 

Қодир Ўзқоя, Туркия Республикаси Конституциявий суди раиси:

Аввало, бу Марказни барпо этишда меҳнат қилган барчага чин дилдан миннатдорлик билдираман. Ҳақиқатан ҳам бу ерда яратилган иншоот жуда муҳташам, ҳар томонлама мукаммал. Бу маскан инсон цивилизациясини бир бутун жараён сифатида акс эттиради. Исломдан олдинги давр ҳам, исломдан кейинги тараққиёт босқичлари ҳам изчил тарзда ёритилган. Бу ерда намойиш этилган экспонатлар, берилган маълумотлар жуда қимматли. Инсон тарихи умумийлиги, цивилизациянинг узвийлиги бу ерда яққол намоён бўлади. Турли даврларда цивилизация ривожида узилишлар бўлган бўлса-да, бу жараёнлар Марказда ягона тарихий занжир сифатида кўрсатилган. Айниқса, муқаддас Қуръони каримнинг қадимий нусхаларини, хусусан, Усмон ибн Аффон томонидан ёзилган мусҳафни кўриш менда янада чуқур ҳиссиёт уйғотди. Бу жуда алоҳида ва унутилмас таассурот бўлди. Бу марказни Тошкентга ташриф буюрган ҳар бир инсон албатта кўриши керак, деб ўйлайман. Келгусида яна кенгроқ вақт ажратиб, барча экспозицияларни батафсил ўрганиш ниятим бор. Агар уч сўз билан айтсам — ажойиб, ажойиб, ажойиб.

Шунингдек, делегация таркибидаги Туркия Конституциявий суди вакили Омер Фаруқ ҳам марказ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

Омер Фаруқ, Туркия Конституциявий суди вакили:

Марказ яхлит ва пухта ўйланган концепция асосида ташкил этилгани дарҳол сезилади. Бу ерда исломдан олдинги даврдан тортиб, исломдан кейинги тараққиёт босқичларигача бўлган жараёнлар изчил ва мантиқий тарзда ёритилган. Инсон тараққиётининг турли босқичлари аниқ ва тизимли равишда намоён этилгани алоҳида эътиборга лойиқ. Экспонатларнинг барчаси диққатимизни тортди. Айниқса, ҳуқуқшунос сифатида мерос тақсимотига оид тарихий ҳужжатлар менда катта қизиқиш уйғотди. Бу эса Марказнинг нафақат тарихий, балки илмий ва амалий аҳамияти ҳам юқори эканини кўрсатади.

Бўлимлар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг ҳар бири юксак савияда ташкил этилган. Шу боис, бирини алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин — барчаси ўзига хос ва мазмун жиҳатидан бой.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
Конституциявий судиТуркия Республикаси

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар