Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Малайзия вазири: “Бу марказ таълим учун беқиёс аҳамиятга эга”

06.05.2026, 17:211054

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф инсонни оддий кузатувчидан ўтмиш ва бугун ўртасидаги узвий боғлиқликни ҳис этувчи мушоҳадичига айлантиради. Бу ерда вақт тушунчаси анъанавий мазмунини йўқотиб, цивилизациялар изчиллиги орқали янги маъно касб этади.

Мазкур таассурот Малайзиянинг Олий таълим вазири доктор Датук Сери Дираджа Замбри Абдул Қодирнинг Марказ экспозициялари билан танишуви давомида яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Датук Сери Дираджа Замбри Абдул Қодир, Малайзиянинг Олий таълим вазири:

Аввало таъкидлашни истардимки, бу Марказ — Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилган улкан ва узоқни кўзлаган ташаббусдир. Бу ерда яратилган муҳит ва тақдим этилган бойликлар ҳар қандай ташриф буюрувчида чуқур таассурот қолдиради. Мен кўрганларимдан чин маънода ҳайратдаман.

Энг муҳим жиҳатлардан бири — ислом цивилизациясининг ушбу ҳудуддаги тарихи изчил ва таъсирчан тарзда ёритилганидир. Бу нафақат ўтмишни англаш, балки уни келажак авлодга етказиш нуқтаи назаридан ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Бу марказнинг таълимий қиймати айниқса юксак. Чунки цивилизацияни ўрганиш орқали инсон халқлар ва давлатларнинг асрлар давомида қандай ривожланганини англайди. Бу ерда эса Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар ва олимлар мероси ёрқин намоён этилган.

Мен Ўзбекистон раҳбариятини шундай юксак даражадаги Ислом цивилизацияси музейини барпо этгани муносабати билан самимий табриклайман. Бу ташриф менда унутилмас таассурот қолдирди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Малайзия Қироличаси иштирокида “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, долзарб масалалар ва салоҳият» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7984
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар