Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Сербия вазири Тошкентда: “Бу масканда цивилизациянинг илдизларини ҳис қилиш мумкин”

06.05.2026, 18:371242

Қадимий қоятош суратларидан тортиб, алгоритмга асос солган илмий меросгача бўлган тарихий тараққиёт даврларини ўзида жамлаган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журич оддий музей сайрига эмас, балки цивилизацияни қайта англаш масканига гувоҳ бўлди.

Сербия Ташқи ишлар вазири Марко Журич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг барча экспозициялари билан батафсил танишиб чиқди. Дастлаб у “Буюк сиймолар галереяси”да бўлиб, 14 та паннода акс эттирилган юртимизнинг бой тарихи, буюк алломалар ва тарихий шахслар меросини кўздан кечирди. Микромозаика услубида, 110 дан ортиқ рангдаги майда тошлар ёрдамида қўл меҳнати билан яратилган ушбу асарлар меҳмонда катта таассурот қолдирди. Галереяда Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Имом Бухорий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ҳамда Алишер Навоий каби улуғ сиймолар тасвири ўрин олган.

Вазир, айниқса, Муҳаммад Хоразмий меросига алоҳида эътибор қаратди. Унинг “Ал-жабр вал-муқобала” асари орқали алгебра фанига асос солгани, ўнлик саноқ тизимини кенг ёйгани ҳамда алгоритм тушунчасининг шаклланишига замин яратгани ҳақидаги маълумотлар меҳмонни ҳайратга солди.

Ташриф давомида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имконини берувчи интерактив экранлар ҳам алоҳида қизиқиш уйғотди. Замонавий технологиялар асосида яратилган ушбу платформа орқали Самарқанд, Бухоро ва бошқа қадимий масканларга виртуал тарзда ташриф буюриш имконияти мавжуд бўлиб, бу реал саёҳатларга ҳам илҳом бағишлаши таъкидланди.

“Исломдан аввалги давр цивилизациялари” бўлимида намойиш этилган қадимий ёдгорликлар, хусусан Сармишсой қоятош суратлари мартабали меҳмон эътиборини тортди. Минг йиллик тарихга эга ушбу тасвирлар ибтидоий санъатнинг ноёб намунаси сифатида юқори баҳоланди. 

Буюк Ипак йўли даврига оид ҳунармандчилик намуналари, хусусан гиламдўзлик санъати меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Вазир ушбу анъананинг Ўзбекистон ва Сербия ҳудудларида ўхшаш жиҳатлари мавжудлигини қайд этиб, тарихий савдо алоқалари орқали маданий яқинлик шаклланган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Архитектура мероси намуналаридан Сомонийлар мақбараси ҳамда Мағоки Аттори масжиди алоҳида эътироф этилди. Ушбу обидаларнинг асрлар давомида сақланиб келаётгани, ўзига хос меъморий ечимлари ва тарихий аҳамияти меҳмон томонидан юқори баҳоланди.

Иккинчи Ренессанс даври бўлимида Амир Темур шахсига оид Европа манбалари, хусусан лотин тилидаги асарлар намойиши катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, Амир Темурнинг 1402 йилда Карл VI га йўллаган мактуби ва Франция қиролининг жавоб хати тарихий дипломатик алоқаларнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилди.

Хонликлар даврига оид экспонатлар орасида ХIХ асрга мансуб Қўқон хонининг қиличи ҳам меҳмон эътиборини тортди.

Бундан ташқари, вазир Янги Ўзбекистон бўлимидаги замонавий экспозициялар билан танишиб, марказда бир неча минг йиллик тарихдан тортиб бугунги тараққиёт ва келажак истиқболларигача бўлган жараён ягона маконда мужассам этилганини алоҳида таъкидлади. 

Марко Журич, Сербия ташқи ишлар вазири:

Дунёнинг кўплаб музейларида бўлганман, бироқ бу маскан ўзига хослиги ва бетакрорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерда цивилизациянинг илдизларини ҳис қилиш мумкин.

Бу ташриф мен учун ниҳоятда ўргатувчи ва илҳомлантирувчи бўлди. Айтишим керакки, дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб инсонлар бу масканга келиб, унинг бой меросини ўз кўзлари билан кўришлари зарур. Зеро, Ўзбекистон илмий, маънавий, диний, маданий ва цивилизацион қадриятларнинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади ва бу ҳақда янада чуқурроқ билишимиз керак.

Шунингдек, музейшунослик нуқтаи назаридан ҳам сизларни алоҳида табриклайман. Бу - ҳақиқатан ҳам юқори даража, янги босқичдир. Бундай имкониятга эга бўлганимдан бениҳоя мамнунман. 

Ташриф сўнгида Марко Журич Фахрий меҳмонлар китобига ўз дастхатини ёзиб қолдирди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
МикромозаикаСербияСармишсой қоятош суратлари

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7984
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар