Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Бу ерга албатта яна қайтамиз” – Австрия вазирларининг Ислом цивилизацияси марказига ташрифи

07.05.2026, 17:311078

Австрия Европа ва Халқаро Ишлар Вазири Беате Майнил-Рейсингер ҳамда Австрия Ички Ишлар Вазири Герхард Карнер делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Бахтиёр Саидов ва Ички Ишлар Вазири Азиз Тошпўлатов ҳамроҳлигида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказнинг Исломдан аввалги давр бўлими билан яқиндан танишдилар. Айниқса, Бақтрия цивилизациясига оид тақинчоқлар, Кушон даври тангалари ҳамда ер юзидаги энг қадимий шахмат доналари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Хусусан, юртимиз ҳудудидаги Далварзинтепадан топилган шахмат доналари дунёдаги энг қадимий бундай топилмалардан бири экани таъкидланди. Мутахассислар ушбу доналар Ҳиндистондан топилган шахмат намуналаридан қарийб тўрт аср олдин яратилганини аниқлагани меҳмонлар эътиборини тортди.

Биринчи Ренессанс бўлимида эса салжуқийлар даврига оид ноёб заргарлик буюмлари ва икки бошли бургут тасвири туширилган давлат туғроси меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, Иккинчи Ренессанс бўлимидаги Бибихоним сиймоси алоҳида диққат марказида бўлди. Таъкидлаш жоизки, ушбу қиёфани яратишда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсиялари асос қилиб олинган. Давлатимиз раҳбари Бибихонимнинг бош кийими, либос ранглари ва бўй-басти айнан испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо тасвирлаган тарихий манбаларга мос бўлиши лозимлигини таъкидлаган эдилар. Мазкур мум ҳайкал ана шу тарихий тавсифлар асосида яратилган.

Меҳмонлар Янги Ўзбекистон — янги Ренессанс пойдевори бўлимидаги дарахт инсталляцияси ҳамда Қуръони Карим залидаги ноёб экспозицияларни томоша қилиб, юксак ҳайрат ва таассуротларини изҳор этдилар.

Беате Майнил-Рейсингер, Австрия Европа ва Халқаро Ишлар Вазири:

“Бу ерда бўлиш имконига эга бўлганимиздан жуда мамнунмиз ва бу биз учун катта шараф. Мен ҳаётимда ҳеч қачон бундай буюк нарсани кўрмаганман. Ислом цивилизацияси марказида Австрияга тегишли бир қисмининг мавжудлиги бизни янада фахрлантиради, шунинг учун марказни табриклайман”.

Герхард Карнер, Австрия Ички Ишлар Вазири:

“Марказда кўрган барча экспозициялар биз учун катта таъсир қолдирди ва биз албатта яна қайтиб келамиз”.

Ташриф сўнгида Австрия Федерал ташқи ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер ҳамда Австрия Федерал ички ишлар вазири Герхард Карнер Марказнинг Фахрий меҳмонлар китобига ўз дастхатларини қолдирдилар.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14832
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7983
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар