Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Малайзияда Ўзбекистон илмий меросига қизиқиш ортиб бормоқда

08.05.2026, 16:53846

Жорий йил 5 май куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман ислом илмий меросини ўрганиш, унинг замонавий илм-фан билан боғлиқлигини таҳлил қилиш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бош илмий ходими Зоҳидулла Мунавваров Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари, хусусан Малайзияда исломий ва илмий анъаналар шаклланиши тарихий жиҳатдан бевосита Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудуди билан боғлиқлигини таъкидлади.

“Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари, жумладан Малайзияда исломий ва илмий анъаналар шаклланиши бизнинг юртимиз билан бевосита боғлиқ. Тарихий миграция ва кўчиш жараёнлари натижасида Ислом дини илк даврларданоқ ушбу ҳудудларга кириб борган бўлиб, шу жараён орқали илмий-маърифий анъаналар ҳам у ерларга етиб борган.

Бугунги кунда Малайзияда Ўзбекистон ва унинг илмий-маданий меросига қизиқиш жуда юқори. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда илмий ва маданий ҳаётда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, “Янги Ўзбекистон” феномени доирасида илм-фан ва маърифатга берилаётган эътибор ҳамда Президентимиз томонидан олиб борилаётган тизимли саъй-ҳаракатлар уларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ўйлайманки, ушбу конференциянинг таъсири нафақат икки мамлакат доирасида, балки бутун мусулмон олами миқёсида ҳам кенг акс-садо беради.”

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар