Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тарих, маърифат ва ватанпарварлик уйғунлашган дарс

08.05.2026, 20:141127

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан келган Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқувчилари учун ўқув-маърифат соати ташкил этилди. Тадбир доирасида иштирокчилар Марказ экспозициялари билан яқиндан танишиб, давлатчилик тарихи ва маънавий мероси ҳақида кенг маълумотларга эга бўлди.

Ташриф давомида ўқувчилар Марказда тарих ва замонавий технологиялар уйғунлиги асосида яратилган муҳитга алоҳида қизиқиш билдирдилар. Интерактив тақдимотлар, микромозаика санъати, сунъий интеллект асосида намойиш этилган экспозициялар ҳамда тарихий артефактлар уларда катта таассурот қолдирди. Ёшлар Марказда ўтмиш воқеалари фақат намойиш этилмасдан, балки замонавий ёндашувлар орқали “жонлантирилгани”ни алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, тадбир доирасида маърифий мулоқот ҳам ташкил этилди. Унда ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, касбий масъулият, таълим ва амалиёт уйғунлиги, шунингдек Учинчи Ренессанс ғоясида ёшларнинг ўрни каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Подполковник Джолдасова Сахипжамал, Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғи:

“Ислом цивилизацияси маркази нафақат музей, балки аждодларимиз қолдирган илмий ва маданий меросни ёшларга етказувчи муҳим маърифий маскандир. Бу ердаги экспозициялар орқали ёшлар халқимиз дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини англаб, ўзларининг кимнинг авлоди эканини янада чуқур ҳис қилади. Айниқса, бу каби ташрифлар ёшларда ватанпарварлик, интеллектуал салоҳият ва маънавий иммунитетни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, марказнинг ўзига хос жиҳати шундаки, бу ерда Ислом цивилизацияси нафақат диний, балки илм-фан, тарих, адабиёт ва давлатчилик тараққиёти билан боғлиқ ҳолда намоён этилган. Хусусан, Амир Темурга бағишланган экспозиция ёшларда катта қизиқиш уйғотгани алоҳида таъкидланди”.

Тадбир якунида иштирокчилар Марказ нафақат музей, балки ёшларнинг фикрлаши, тарихга муносабати ва келажак ҳақидаги қарашларини шакллантирувчи муҳим маънавий-маърифий макон эканини алоҳида эътироф этдилар.

Бекзод Мажидов, Сурхондарё вилояти Ички ишлар академияси лицейи 2-босқич ўқувчиси:

“Амир Темурга бағишланган экспозиция мени қизиқтирди. Замонавий технологиялар ва сунъий интеллект орқали соҳибқирон билан гаплашиб унинг давлат бошқаруви ва ҳарбий санъати ҳақида маълумот олиш имконияти жуда таъсирли бўлди.

Мен шахматга қизиқаман ва шу вақтгача унинг ватани Ҳиндистон деб билардим. Аммо марказдаги экспозициялар орқали илк шахмат доналари Ўзбекистон ҳудудидан топилганини билдим. Айниқса, бу топилмаларнинг Сурхондарё билан боғлиқ экани мен учун алоҳида фахр уйғотди.

Шунингдек, Учинчи Ренессанс бўлимида Ўзбекистоннинг лидер ёшлари ҳақидаги экспозициялар ҳам менда катта илҳом уйғотди. Бу ерда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва мамлакат келажагига бўлган ишонч яққол акс этган”.

Жозиба Шуҳратова, Қашқадарё вилояти Ички ишлар академияси лицейи ўқувчиси: 

“Экспозициялардаги ҳар бир деталга катта эътибор қаратилгани ёшларда тарихга бўлган қизиқишни янада оширади.

Ташриф доирасида “Ёшлар ва раҳбар” учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда бизга Ички ишлар вазири имзоси туширилган табрикнома топширилди. Унда Ватанга садоқат, масъулият ва хизмат ҳақидаги фикрлар биз учун катта мотивация бўлди.

Мен ҳам келажакда юртимга, халқимга ва Президентимизга муносиб бўлган ички ишлар ходими сифатида хизмат қилишни мақсад қилганман”.

Гулжаҳон Бахтиёрова, Қашқадарё вилояти Ички ишлар академияси лицейи ўқувчиси:

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва темурийлар даврига оид экспозицияларда аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни алоҳида ёритилгани эътиборимни тортди. Амир Темур даврига оид экспонатлар, хусусан, Қуръон нусхаларининг кўчирилиши, Бибихонимга оид тарихий маълумотлар ва нафис либослар бизнинг бой маданиятимиз ҳамда юксак дидимизни яққол намоён этади.

Биринчи Ренессанс залидаги Берунийга бағишланган капсула ҳам мен учун жуда қизиқарли бўлди. У ерда алломанинг илм-фанга қўшган ҳиссаси, айниқса, Ер ва глобус ҳақидаги қарашлари замонавий усулда намойиш этилган.

“Янги Ўзбекистон -Янги Ренессанс” бўлимида эса ёшларга қаратилаётган эътибор, эришилаётган ютуқлар ва “Биз Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз” ғояси менда катта мотивация уйғотди. Капсулаларда намойиш этилган ёшлар ютуқларини кўриб, келажакда мен ҳам Ватанимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшишга интилишим кераклигини ҳис қилдим”.

Ички ишлар вазирлиги

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар