Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўз тарихини англаган ёшлар — келажак бунёдкорлари

09.05.2026, 15:211304

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари учун маънавий-маърифий саёҳатлар давом этмоқда. Навбатдаги ташриф давомида Нукус давлат техника университети талабалари марказ фаолияти, нодир экспонатлар, қўлёзмалар ҳамда замонавий интерактив технологиялар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов марказнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, мазкур маскан нафақат музей, балки ёшларни илм-фан, маънавият ва ватанпарварлик руҳида тарбиялайдиган улкан маърифий майдон эканини таъкидлади.

Ислом цивилизацияси маркази бугун Марказий Осиёдаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланади. Ушбу марказнинг асосий мақсади — Ислом олимлари, ушбу заминда яшаб ижод қилган буюк мутафаккирларимизнинг жаҳон цивилизацияси ва илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссасини кўрсатишдан иборат. Бу ерда Исломдан аввалги давридан тортиб, Биринчи, Иккинчи ва Учинчи Ренессанс босқичларигача бўлган тарихий жараёнлар яхлит концепция асосида намоён этилган, — деди вазир.

Шунингдек, вазир талабаларнинг марказга ташрифлари график асосида ташкил этилаётганини қайд этиб, бу ташаббуснинг асосий мақсади ёшларни ўз тарихи ва аждодлари мероси билан яқиндан таништириш эканини таъкидлади.

“Бугун биз узоқ ҳудудлардан бошладик. Қорақалпоғистон Республикасидан келган талабалар марказ билан танишмоқда. Кейинги ҳафталарда бошқа олий таълим муассасалари талабалари ҳам келади. Мақсад — ёшлар бу ерда олган билимларини ўз ҳудудларида тенгдошларига етказиши, халқимиз тарихи ва цивилизацияси нақадар улуғ эканини англатишидир. Бу акциянинг тарбиявий ва маънавий аҳамияти жуда катта”, — деди Конгратбай Шарипов.

Талабалар ҳам марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Университет талабаси Халлилаева Дилфуза мазкур маскан ўтмиш ва келажакни боғлаб турувчи маърифий кўприк эканини таъкидлади.

“Бу ерда тарихий экспонатлар, Ислом динига оид қўлёзмалар ҳамда сунъий интеллект асосида яратилган замонавий технологияларни кўрдик. Экспонатларнинг катта қисми асл нусхада экани бизда катта таассурот қолдирди. Бу эса мамлакатимизда Ислом цивилизацияси меросига бўлган эътибор қанчалик юқори эканини кўрсатади.

Менга энг катта таассурот қолдирган бўлим — Биринчи Ренессанс даври бўлди. У ерда Ўзбекистон тарихи кенг ва таъсирчан тарзда ёритилган. Биз тарихни гўё ўз кўзимиз билан кўриб, англаб олдик. Бу ердаги маълумотлар ва экспонатлар келажакдаги ишларимиз учун туртки ва мотивация бўлиб хизмат қилади”, — деди у.

Шу билан бирга, талабалар марказда замонавий технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланилаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

“Аввало, манашундай маҳобатли марказни бунёд этиш ташаббусини илгани сурган Президентимизга раҳмат айтамиз. Чунки биз ёшларга ҳамиша эътибор кўрсатиб, бугун шу ерда эканлигимизнинг сабабчиси ҳам улар. Марказни айланар эканмиз Сунъий интеллект орқали тарихий экспонатлар ҳақида янада кенг ва реал маълумотлар олдик. Бу эса томошабинларнинг тарихни чуқурроқ англаши ва ёдда сақлаб қолишига ёрдам беради”, — деди талаба Испирганова Салима.

Экскурция давомида талабалар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, айниқса, тарихий меросни ўрганиш ва маънавий тарбия масалаларига қаратилган эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирдилар.

Мазкур маърифий саёҳатлар ёш авлоднинг миллий ўзликни англаши, буюк аждодлар меросини ўрганиши ҳамда мамлакат тараққиётига дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Экскурсия якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов талабалар билан учрашди. Учрашувда марказ директори мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, илм-фан ва маънавият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган мазкур марказ Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт рамзи эканини таъкидлади.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган ушбу марказ сиз ёшларнинг билим олиш, тарихини англаш ва буюк аждодларга муносиб авлод бўлиб етишишингиз учун хизмат қилади. Келажак сизларники. Янги ғоялар, янги ихтиролар ва тараққиётни айнан сизлардан кутамиз. Янги Ўзбекистонни сизларга ўхшаган билимли, ташаббускор ва ватанпарвар ёшлар билан бирга қурамиз, — деди Фирдавс Абдухолиқов.

carousel image 1
carousel image 2
ТалабаларНукус

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар