Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Малайзия делегацияси Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан яқиндан танишди

09.05.2026, 16:191086

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Малайзия делегациясининг ташрифи давом этмоқда. Ташриф доирасида меҳмонлар марказнинг барча экспозиция заллари билан танишиб, нодир қўлёзмалар, тарихий артефактлар ва замонавий интерактив технологиялар билан яқиндан танишдилар.

Малайзия технология университети Raja Zarith Sofiah Centre for Advanced Studies on Islam, Science and Civilization директори Доктор Моҳд Ҳилми Рамли марказ фаолиятига юқори баҳо берди.

“Ўзбекистондаги ушбу марказ жуда муҳташам ва илмий жиҳатдан бой маскан экан. Бу ерда Ислом цивилизацияси мероси нафақат сақланмоқда, балки замонавий технологиялар орқали кенг тарғиб этилмоқда. Музей экспозициялари орқали тарихни нафақат кўрамиз, балки уни ҳис қиламиз,” — деди Доктор Моҳд Ҳилми Рамли.

Марказ билан танишув жараёнида меҳмонлар Исломгача бўлган давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даври, шунингдек, буюк алломалар меросига бағишланган экспозицияларни кўздан кечирдилар.

Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Доктор Моҳд Асри бин Зайнул Обидин ҳам марказ ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Имом Бухорий, Имом Термизий ва Мотуридий каби улуғ алломаларнинг меросини бу ерда кўриш менда катта таассурот қолдирди. Бу марказ ёш авлод учун ҳақиқий илҳом манбаи ҳисобланади,” — деди у.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 5 май куни Ислом цивилизацияси марказида Малайзия билан ҳамкорликда “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди. Анжуманда Малайзия, Ўзбекистон ва Туркиядан 300 га яқин олимлар иштирок этиб, Ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг замонавий йўналишлари муҳокама қилинди.

конференцияМалайзия

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14835
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12228
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9955
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7989
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар