Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

BlancOneнинг Ўзбекистондаги расмий вакили: “Ислом цивилизацияси маркази энг эсда қоларли жойлардан бири”

Италиянинг BlancOne компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили, ҳудудий менежер Эрика Риччида Ислом цивилизацияси марказида яратилган муҳит ва тақдим этилаётган маълумотлар катта таассурот қолдирди. Дунёнинг 60 га яқин давлатларида бўлган Эрика Риччининг таъкидлашича, Марказ энг эсда қоларли масканлардан бири.

Ташриф давомида меҳмон тарихий артефактлар, қўлёзмалар ва мультимедиа технологиялари асосида ташкил этилган экспозициялар билан танишди. Айниқса, тарихий маълумотларнинг замонавий интерактив ечимлар орқали тақдим этилгани меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. У ташриф давомида қатор экспозициялар мазмунига алоҳида қизиқиш билдириб, тақдим этилган маълумотлар билан батафсил танишди.

Эрика Риччи, BlancOne Uzbekistan’нинг расмий вакили:

– Бу ерга биринчи марта келишим ва бу ташриф менда жуда катта таассурот қолдирди. Марказда тақдим этилган экспозициялар, тарихий мерос ва замонавий технологиялар уйғунлиги ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Айниқса, ҳар бир бўлимда маълумотларнинг интерактив ва тушунарли тарзда ёритилгани менга жуда ёқди.

Мен дунёнинг 60 га яқин давлатларида бўлганман ва ишонч билан айта оламанки, бу жой энг эсда қоларли масканлардан бири. Бу ерда нафақат тарихни кўриш, балки уни ҳис қилиш ҳам мумкин. Ватанимга қайтганимдан кейин албатта барчага Ўзбекистонга ва ушбу Марказга ташриф буюришни тавсия қиламан.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1351326.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1093429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
874027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.