Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Кўзи ожиз ёшлар билан илм, маърифат ва инсон қадрини улуғловчи маънавий мулоқот ўтказилди

16.05.2026, 18:11804

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида илмий-маърифий платформа сифатида илм аҳлини бирлаштирган ва хизмат кўрсатиш учун тенг ҳуқуқлилик имкониятларини таъминлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар Кўзи ожиз ёшлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган “Аждодлар номи мангу ёдимизда” номли навбатдаги маънавий-маърифий тадбир илм, маърифат ва инсон қадрини улуғловчи маънавий мулоқот майдонига айланди.

Иштирокчилар Марказ кутубхонасида ташкил этилган замонавий инфратузилма, мустақил таълим ва илмий изланишлар учун яратилган шароитлар, жамоавий ва якка тартибда ишлаш ҳудудлари, тадқиқот хоналари ҳамда семинар ва тақдимотлар учун мўлжалланган махсус майдонлар билан танишар экан, бу ернинг фақат музей эмас, балки интеллектуал ва илмий платформа эканига алоҳида эътибор қаратдилар.

Айниқса, кўзи ожиз фойдаланувчилар учун яратилган махсус имкониятлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Кутубхона ҳудудидаги акустик кабиналар, рақамли технологиялар билан жиҳозланган илмий муҳит, аудиокитоблар, видеокитоблар, Брайл ёзувидаги адабиётлар ҳамда махсус компьютер дастурлари иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари Ўлмасхон Тошхўжаева бугун мамлакатимизда инсон қадри давлат сиёсати даражасига кўтарилганини таъкидлади.

Биз Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти сифатида Марказнинг илк қурилиш жараёнларидан бошлаб жамоатчилик вакили сифатида мониторинг ишларида иштирок этиб келмоқдамиз. Бизни қувонтирадиган жиҳати шуки, бугун ҳар қандай объект қурилишида имконияти чекланган шахслар учун қулайлик масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказда яратилган шароитларни кўриб, қалбимизда фахр туйғуси уйғонди. Ўзимизни бахтли фуқаро, бахтли инсон сифатида ҳис қилдик.

Биз каби инсонлар аввало эшитиш, идрок ва қалб ҳисси билан ҳаракат қиламиз. Шу боис бизга хизмат кўрсатувчиларнинг самимий муносабати, ширин сўз билан мурожаат қилиши ва эҳтиёжни тўғри англаб, йўналтириши жуда муҳим. Марказга бир неча бор ташриф буюрдик ва ҳар сафар бу ердаги эътибор, яратилган шароитлар ҳамда имконияти чекланган шахсларга қаратилаётган ғамхўрликни ҳис қилдик. Бу нафақат улкан мажмуа, балки инсонларни илм-маърифатга чорлайдиган, юрт тарихи ва маданий меросини кенг тарғиб қиладиган муҳим маскандир, — дея қайд этди у.

Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати — жадидчилик ҳаракати ва миллий уйғониш ғояларига бағишланган маърузалар бўлди. Иштирокчиларга жадидларнинг илм-фан, маърифат ва тараққиёт йўлидаги фидокорона хизматлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Кўзи ожиз ёшлар маркази томонидан тайёрланган жадид намояндалари портретлари Марказ кутубхонаси фондига тантанали равишда топширилди. Портретларнинг Брайл ва ясси босма ёзувларда тайёрлангани тадбирга алоҳида маънавий аҳамият бағишлади.

Бундан ташқари, аёл жадидлар ҳаракатига бағишланган “Қор қўйнидаги лолалар” китобининг Брайл алифбосидаги нашри ҳам Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди.

Тадбир якунида меҳмонлар Марказ музей экспозициялари билан танишдилар. Саёҳат давомида иштирокчилар халқимизнинг бой тарихи, илмий-маънавий мероси ва цивилизацион тараққиёти замонавий технологиялар асосида кенг ёритилган экспозицияларга юқори баҳо бердилар.

Якунда тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, улар учун илм-маърифат олиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этиб, миннатдорлик билдирдилар.

Кўзи ожиз ёшлар марказиКутубхона

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14834
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12227
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9954
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7988
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар