Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

ТОШКЕНТ — ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ ЯНГИ МАДАНИЙ МАРКАЗИГА АЙЛАНМОҚДА

Халқаро оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросига яна бир бор юксак баҳо бермоқда. Ҳиндистоннинг нуфузли “The Week” нашрида эълон қилинган “Exploring Tashkent, the design capital of Uzbekistan” номли мақолада Тошкент нафақат дизайн ва архитектура шаҳри, балки ислом цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида эътироф этилди.

Мақолада алоҳида урғу Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига қаратилган. Муаллиф ушбу мажмуани “ислом оламини тарих, илм-фан, санъат ва маънавият орқали очиб берувчи ноёб макон” дея таърифлайди. Ҳазрати Имом мажмуаси ёнида барпо этилган ва 10 гектар ҳудудни эгаллаган марказ 2026 йил март ойида тантанали равишда очилди.

Мажмуа 65 метр баландликдаги фирўза ранг гумбази, Қуръон оятлари ва ҳадислар битилган салобатли пештоқлари билан меҳмонларда катта таассурот уйғотмоқда. Унда Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қўқон каби қадимий илм марказларининг маънавий мероси мужассам этилган.

Марказ экспозицияларида нодир Қуръон қўлёзмалари, хаттотлик намуналари, миниатюралар, керамика ва асрлар давомида хорижда сақланган ноёб артефактлар ўрин олган. Шунингдек, ислом цивилизациясининг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси — астрономия, тиббиёт, математика ва фалсафа соҳаларидаги ютуқлар замонавий музей технологиялари асосида намойиш этилмоқда.

Халқаро экспертлар ва сайёҳлар фикрича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат мамлакатнинг маданий бренди, балки бутун мусулмон оламининг илмий-маърифий меросини тарғиб этувчи йирик халқаро платформага айланмоқда.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1351326.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1093429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
874027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.