Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Нақшлар ортидаги тарих: Лондон санъат мактаби мутахассислари жонли илҳом манбаига гувоҳ бўлди

20.05.2026, 20:141120

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мутахассислари, Лондонда жойлашган King’s Foundation School of Traditional Arts Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказнинг музей экспозициялари, меъморий ечимлари, асл артефактлар ва миллий маданий мерос намуналари билан яқиндан танишаркан, бинонинг ташқи меъморий қиёфаси, фасад қисмида миллий архитектура анъаналари ва замонавий ечимлар уйғунлиги уларда катта қизиқиш уйғотди.

Уларнинг таъкидлашича, экспозицияларда намойиш этилаётган керамик кошинлар, миниатюра санъати намуналари ҳамда анъанавий ҳунармандчилик асарлари Ўзбекистон маданий меросининг нафақат тарихий, балки юксак бадиий қийматга эга эканини ҳам яққол намоён этади.

Ташрифнинг эътиборли жиҳатларидан бири шундаки, King’s Foundation School of Traditional Arts мутахассислари сўнгги икки ҳафта давомида талабалар билан бирга Ўзбекистонга хос геометрик ва ислимий нақшларни ўрганиб келаётганини қайд этди. Дарс жараёнида таҳлил қилинган айрим нақшларни Марказ экспозицияларида мавжудлиги меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Лондонда жойлашган King’s Foundation School of Traditional Arts вакили, доктор Лиза ДеЛонг Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, Марказдаги асл артефактлар, хусусан, керамик кошинлар, миниатюра асарлари ва анъанавий ҳунармандчилик намуналари унда катта таассурот қолдирган.

Бу жуда таъсирли бино. Айниқса, унинг ташқи қисмида Ўзбекистон меъморчилик мероси нафис ва ўзига хос услубда акс эттирилгани катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотди. Сўнгги икки ҳафта давомида талабалар билан бирга Ўзбекистонга хос геометрик ва ислимий нақшларни ўргандик. Биз муайян бир нақш устида ишлаётган эдик ва айнан шу нақшни бу ерда ҳам кўрдик. Бу дарсларда ўрганган билимларимизни амалда кўриш имконини берди, — деди доктор Лиза ДеЛонг.

Меҳмонларнинг фикрича, Марказ экспозициялари орқали Ўзбекистон маданияти, санъати ва меъморий анъаналари ҳақида янада чуқур тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14832
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7983
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар