Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Петра Сёрлинг: "Бу ерда тарихни ҳис этасиз"

21.05.2026, 15:021100

Халқаро стол тенниси федерацияси президенти Петра Сёрлинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, Марказда тарих ва анъаналар нафақат сақлаб қолинган, балки замонавий технологиялар орқали янги авлодга таъсирли ва қизиқарли тарзда етказилаётганини эътироф этди. Шунингдек, у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган ушбу Марказ мамлакат тарихи ва миллий ғурурни намоён этувчи муҳим маънавий маскан эканини қайд этди.

Халқаро стол тенниси федерацияси президенти Петра Сёрлинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, Марказда яратилган замонавий ва интерактив муҳит унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистонда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва ёш спортчилар учун яратилаётган имкониятларга ҳам алоҳида тўхталди.

Петра Сёрлинг, Халқаро стол тенниси федерацияси президенти:

Бу ерда тарих улуғланаётгани ва айни пайтда ёш авлод учун интерактив имкониятлар яратилганини кўриб жуда таъсирландим. Марказ инсонни нафақат тарих билан таништиради, балки уни ҳис қилиш имконини ҳам беради. Бу ердаги интерактив экспозициялар келажак авлод учун катта илҳом манбаи бўлади. Бир давлат раҳбарининг ўз халқи тарихини шундай улкан ва таъсирли шаклда намоён қилиши ҳақиқатан ҳам илҳомлантиради. Бу инсонларда ўз тарихи ва маданияти билан фахрланиш туйғусини уйғотади. Мени энг кўп қизиқтирган жиҳатлардан бири эса тарихий шаҳарлар ва жамиятларнинг шаклланиш жараёни, шунингдек, бугунги Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик жараёнлари бўлди. Бу ерда кўрганларим ҳақиқатан ҳам жуда илҳомлантирувчи таассурот қолдирди.

Мен Ўзбекистонда стол теннисининг ривожланишига катта қизиқиш билан қараяпман. Сўнгги йилларда халқаро мусобақаларда яхши натижалар кузатилмоқда. Мамлакатда спортга бўлган эътибор ва инвестициялар келажакда янада катта ютуқларга олиб келишига ишонаман. Мен Ўзбекистонда стол теннисининг янада ривожланишини кўришни истайман ва бу йўлда қўллаб-қувватлашга тайёрман.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
спортCтол теннис

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14831
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар