Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

ЕХҲТ Бош котиби Ислом цивилизацияси марказини беқиёс ташаббус самараси деб баҳолади

22.05.2026, 10:551185

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Феридун Синирлиўғли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик лойиҳаси бўлган Ислом цивилизацияси марказига ташрифдан олган таассуротлари узоқ вақт хотирасида сақланишини маълум қилди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Феридун Синирлиўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Марказнинг асосий ғояси, меъморий ечими, экспозициялари ва илмий-маърифий аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Делегация аъзолари дастлаб Марказнинг асосий фойесида жойлашган “Буюк сиймолар галереяси” ҳамда муҳташам равоқларни кўздан кечирди. Ўзбекистон тарихи, давлатчилик анъаналари ва цивилизацион тараққиётини бадиий ёндашув ҳамда замонавий технологиялар уйғунлигида акс эттирган экспозициялар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, ЕХҲТ делегацияси Марказдаги халқаро анжуманлар, илмий мулоқотлар ва нуфузли тадбирлар учун мўлжалланган конференция зали билан ҳам танишди. Залнинг архитектураси, техник имкониятлари ва умумий муҳити меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди.

ЕХҲТ Бош котиби Феридун Синирлиўғли Марказда яратилган муҳит, экспозицияларнинг мазмунан бойлиги ва тарихий меросни замонавий шаклда намоён этиш услубини юқори баҳолади.

“Бу ҳақиқатан ҳам жуда таъсирли маскан. Президент Шавкат Мирзиёевга ушбу беқиёс ташаббус учун самимий миннатдорлик билдираман. Бугунги ташрифдан олган таассуротларим қалбимда узоқ вақт сақланиб қолади. Бу ерда инсониятнинг умумий цивилизацияси ва бой маданий мероси ҳақида жуда кўп янги маълумотларга эга бўлдим. Экспозициядаги барча бўлимлар ниҳоятда гўзал ва мазмунли ташкил этилган. Ҳар бири менда катта ва унутилмас таассурот қолдирди”, — деди Феридун Синирлиўғли.

ЕХҲТ

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14831
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар