Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Беларусь Бош вазири ўринбосари: “Нафақат рамз, балки намуна”

Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар Марказда яратилган муҳит мамлакат тарихи ва цивилизациясини англатувчи кенг қамровли маърифий макон сифатида ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Делегация аъзолари фикрича, бу каби мажмуалар ёш авлоднинг тарихий хотираси ва давлатчилик тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Юрий Шулейко, Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари:

– Таъкидлашни истардимки, ўз тарихини ва ўз давлатчилигини билиш бугунги жамиятда давлатчиликнинг энг муҳим асосларидан бири ҳисобланади. Шу маънода, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ташкил этилган ушбу фундаментал тарихий маскан — музей, кўргазма мажмуаси ва бугунги Ўзбекистон тарихини англатувчи маърифий марказ сифатида — аҳолига, мамлакат фуқароларига, айниқса ёш авлодга юртингизнинг шаклланиш тарихи, ривожланиш ва бугунги замонавий қиёфага эга бўлиш босқичларини намоён этишда ғоят муҳим қадамдир. Бу, менимча, нафақат рамзий маънога эга, балки бугунги дунё давлатлари учун келгуси тараққиёт йўлида ўзига хос намуна ҳамдир. Бу ерда ушбу музейни барпо этган давлатнинг ўзига хос услуби ва руҳи яққол сезилади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1364426.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1106029.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
886427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.