Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Германиялик прокурор Ислом цивилизацияси марказини оиласига ҳам кўрсатиш истагини билдирди

Германиянинг Гамбург шаҳри прокуратураси катта прокурори Герхард Бринкер Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бугунги илм-фан ва маданият ривожи билан боғлиқ тарихий илдизларни Марказ экспозицияларида яққол кўриш мумкинлигини қайд этди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф давомида Герхард Бринкер Марказнинг асосий экспозициялари, меъморий ечими, тарихий биноларни акс эттирувчи намойишлар, Қуръони Карим зали ҳамда замонавий интерактив технологиялар билан яқиндан танишди.

Герхард Бринкер Марказда Ўзбекистоннинг бой илмий-маърифий мероси, ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси ва ушбу мероснинг замонавий музейчилик ёндашувлари орқали намоён этилаётганини юқори баҳолади.

Меҳмоннинг таъкидлашича, Марказда ислом цивилизацияси фақат диний нуқтаи назардан эмас, балки илм-фан, маданият, маърифат ва тарихий тараққиёт билан узвий боғлиқ ҳолда очиб берилган. У айниқса бугунги илм-фан ва маданият ривожи билан боғлиқ тарихий илдизларни Марказ экспозицияларида яққол кўриш мумкинлигини қайд этди. Герхард Бринкер Марказга ташриф буюришни бошқаларга ҳам тавсия этишини билдириб, Тошкентдаги илк сафари унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Келгусида ушбу масканни оила аъзоларига ҳам кўрсатиш истагида эканини айтди.

Герхард Бринкер, германиялик прокурор

– Мен музей архитектурасидан жуда катта таассурот олдим. Бино томон яқинлашар эканман, ўзимга: “Илгари шундай улуғвор иншоотни кўрганманми?” деган саволни бердим. Мени, айниқса, ислом динининг илмий ва маданий жиҳатлари қизиқтиради. Бу ерда бугунги маданиятимиз ва илм-фан тараққиёти билан боғлиқ кўплаб манбаларни, илдизларни кўриш мумкин. Бу жиҳат менда жуда катта қизиқиш уйғотди. Ислом цивилизацияси маркази нафақат тарихий экспонатлар жамланган маскан, балки турли даврлар, маданиятлар ва илм-фан анъаналари ўртасидаги боғлиқликни англаш имконини берадиган муҳим маърифий майдондир. Тошкентни биринчи марта кўриб турибман ва бу ажойиб шаҳарни кўргач, келгусида оилам билан яна қайтиб келиш ҳақида ўйлаяпман. Оиламга ҳам бу ерни кўрсатишни жуда истардим.

carousel image 1
carousel image 2

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1359126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1100429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
881127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.