Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Осиё жанг санъатлари уюшмаси Президенти Ўзбекистон ва Хитойнинг қадимий алоқаларига эътибор қаратди

25.05.2026, 16:251028

Ташриф давомида меҳмонлар Марказ экспозициялари орқали Ўзбекистоннинг кўп асрлик цивилизациявий мероси, Буюк Ипак йўли давридаги тарихий алоқалари, шунингдек, илм-фан, маданият ва маърифат тараққиётида тутган ўрни билан яқиндан танишди.

Делегация аъзоларида тарихий меросни замонавий форматда тақдим этиш услуби, рақамли технологиялар, интерактив экранлар ва сунъий интеллектга асосланган замонавий ечимлар орқали тарихий маълумотларни жонли, тушунарли ва таъсирчан намойиш этилгани юқори баҳоланди.

Меҳмонлар астрономия, математика ва табиий фанлар ривожига оид экспозициялар билан танишар экан, Ўзбекистон заминида шаклланган илмий мактаблар, буюк алломалар мероси ва уларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратди.

Экспозициялар билан батафсил танишган Гордон Танг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қадимий тарихий алоқаларга тўхталиб, Буюк Ипак йўли икки халқ ўртасидаги маданий, савдо ва маърифий мулоқотда муҳим ўрин тутганини қайд этди.

“Бу ерда мамлакатингизнинг тарихи ва маданияти ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлдим. Ўзбекистон қадимдан Хитой билан яқин алоқаларга эга бўлган. Айниқса, Буюк Ипак йўли даврида бу замин буюк цивилизация марказларидан бири сифатида намоён бўлган. Музей орқали астрономия, математика ва табиий фанлар соҳасидаги илғор тарихингизни ҳам кўриш мумкин”, — деди Гордон Танг.

Шунингдек, Осиё жанг санъатлари уюшмаси Президентининг фикрича, спорт ва маърифат инсонни тарбиялаш, интизом, ирода ва мақсад сари интилиш каби қадриятларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Гордон Танг Ислом цивилизацияси марказини нафақат бой тарихий меросни намоён этувчи маскан, балки келажак авлод, айниқса ёшлар учун ўз юртининг цивилизацияси, илм-фани ва тараққиёт йўлини чуқур англашга хизмат қиладиган муҳим маърифий марказ сифатида баҳолади.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12225
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар