“Бу инсон руҳи учун саёҳат” — Арманистоннинг собиқ Президенти Ислом цивилизацияси маркази ҳақида
Арманистон Республикасининг собиқ Президенти Армен Саркисян бошчилигидаги меҳмонларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яратилган замонавий тақдимот имкониятлари, интерактив ечимлар ҳамда тарихий ва илмий меросни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича олиб борилаётган ишлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Меҳмонлар Марказнинг бой тарихий ва илмий меросни ўрганиш, сақлаш ҳамда тарғиб этиш борасидаги фаолиятини юқори баҳолаб, ушбу маскан турли халқлар ва маданиятлар ўртасидаги илмий-маърифий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани эътироф этишди.
Армен Саркисян, Арманистон Республикасининг собиқ президенти:
Бу марказ цивилизация, инсоният ва минг йиллар давомида шу заминда яшаб келган Ўзбекистон халқи ҳақидаги ажойиб ҳикояларни ўзида мужассам этган. Улар тарих, илм-фан маданият ва эътиқодга улкан ҳисса қўшган.
Бу ерга келиш шунчаки тарихий ташриф эмас. Бу инсон руҳи учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга саёҳатдир. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон нафақат буюк тарихга, буюк етакчиларга ва бой маданиятга эга мамлакатдир ва бу улкан ютуқ билан сизларни табриклайман. Бу нафақат миллатингиз тарихи учун, нафақат дин ва ислом учун, балки бутун инсоният учун қўшилган беқиёс ҳиссадир.


