Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Экспедиция хабарлари: Ўзбекистон музейларидан Ислом цивилизацияси маркази учун сара экспонатлар жамланмоқда

27.04.2025, 16:40966

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги музейларнинг ашёлари ва тўпламларидан артефактларни танлаш бўйича илмий экспедиция гуруҳ фаолиятини олиб борди.

Илмий экспедициянинг I ишчи гуруҳи томонидан марказ экспозициясини бойитиш ва такомиллаштириш мақсадида, “Бухоро”, “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхоналари, Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, Ўзбекистон замонавий санъати музейи, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейларининг экспозицияси ва захира фондларида мавжуд бўлган, музей ашёлари ва музей тўпламларини, шунингдек, маданий мерос ва археология объектлари, шу билан бирга, халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлат ривожланиши, фан ва техника тарихи билан боғлиқ бўлган, атоқли шахслар (давлат, сиёсий, жамоат арбоблари, мутафаккирлар, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли ашёлар, ҳужжатли фото ва материаллар бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

"Бухоро” давлат музей-қўриқхонасининг фондида сақланаётган, шунингдек, унинг филиалида намойиш этилаётган ноёб музей ашёларидан 200 донага яқин;

Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондида сақланаётган, ҳамда унинг филиалида намойиш этилаётган ноёб музей ашёларидан 76 дона;

"Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фондидан сақланаётган ҳамда унинг бўлимларида намойиш этилаётган ноёб музей ашёларидан 73 дона, Ўзбекистон замонавий санъат музейи фондидан 14 дона;

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи фондидан ҳамда унинг филиалларида намойиш этилаётган ноёб музей ашёларидан 432 дона, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи фондидан 5 дона ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи фондидан 4 дона марказ экспозициясига мос келадиган музей ашёлари тўпламлари танлаб олинди.

Шу билан бирга, марказ экспозицияси тарғиботини кучайтириш мақсадида, музей-қўриқхона бўлимлари экспозициясида намойишга қўйилган ноёб археология ва этнографияга оид ашёларнинг нусхаларини (яъни муляжларини) тайёрлаб, Марказга олиш мақсадида бир қанча таклифлар бериб ўтилди.

Ушбу чора-тадбирлар Ислом цивилизацияси маркази музейининг экспозициясини бойитиш ва унинг мазмун-моҳиятини янада теран ва мукаммал намоён этишга хизмат қилади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14834
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12227
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9954
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7988
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар