Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Интеллектуал чанқоқликка эшик очган янги макон

Электрон ресурслар, компьютер зоналари ва кенг китоб фонди... Ана шу каби кенг имкониятларга эга Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси аллақачон китобхонлар учун эшикларини очган. Бу янги ноодатий интеллектуал маконда аъзолик ҳамда хизматлардан фойдаланиш ҳозирча бепул амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат мамлакатимиз тарихий ва маданий меросини тадқиқ этиш, балки замонавий билимлар муҳитини шакллантиришга хизмат қилаётган йирик илмий-маърифий маскан сифатида фаолият юритмоқда.

Марказ таркибидаги замонавий кутубхона эса китобхонлар, талабалар, олимлар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда билимга чанқоқ ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Бугунги рақамли даврда кутубхона фақат китоб сақланадиган жой эмас. У билим, ахборот ва илмий изланишлар марказига айланиб бормоқда. Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси ҳам айнан шу тамойил асосида ташкил этилган бўлиб, анъанавий китоб фондлари билан бир қаторда электрон ресурслар, мультимедиа материаллари ва рақамли ахборот хизматларини ҳам тақдим этади.

Аъзолик — билимлар оламига биринчи қадам

Кутубхона хизматларидан тўлиқ фойдаланиш учун аввало аъзолик расмийлаштирилади.

Бунинг учун фойдаланувчилар паспорт, ID-карта, истиқомат қилиш гувоҳномаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этишлари лозим. 14–16 ёшдаги ёш китобхонлар эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ҳамда ота-онаси ёки васийларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Аъзолик расмийлаштирилгандан сўнг ҳар бир фойдаланувчига икки йил муддатга амал қилувчи махсус китобхон ID-картаси берилади. Ушбу карта кутубхонанинг барча хизматлари ва ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш имконини яратади.

Ҳозирча барча хизматлар бепул

Марказнинг Архив ҳужжатлари ва кутубхона бўлими бошлиғи Равшан Қодировнинг таъкидлашича,

Айни пайтда кутубхона тест режимида фаолият юритмоқда. Фойдаланувчилар кутубхонага аъзо бўлиб, мавжуд хизматлардан бепул фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш ва аъзоликни расмийлаштириш кифоя. Талабалар, ёш тадқиқотчилар ва китобсеварлар учун замонавий ахборот-кутубхона муҳити билан яқиндан танишишлари мумкин.

Китобдан тортиб электрон манбаларгача

Кутубхонада фойдаланувчилар учун бир нечта йўналишда хизматлар ташкил этилган.

Жумладан:

◾️босма адабиётлар фонди;

◾️электрон китоблар ва рақамли манбалар;

◾️компьютер зонаси;

◾️аудио ва видео материаллар;

◾️илмий изланишлар учун махсус иш жойлари;

◾️ўқув ва тадқиқот заллари.

Бундай имкониятлар китобхонларга керакли маълумотларни тез топиш, таҳлил қилиш, мустақил тадқиқот олиб бориш ва ўз билимларини бойитиш учун қулай муҳит яратади.

Китобхон учун қулай иш вақти

Марказ кутубхонаси фойдаланувчиларга қуйидаги вақтларда хизмат кўрсатади:

Душанба – Жума: 09:00 – 22:00
Шанба: 09:00 – 18:00
Якшанба: дам олиш куни

Куннинг кечки қисмигача ишлаш тартиби айниқса талабалар, илмий ходимлар ва ишдан кейин мутолаа қилишни истовчилар учун қўшимча қулайлик яратади.

Янги интеллектуал макон

Бугун дунёда рақобатбардош жамият қуришнинг энг муҳим омилларидан бири — билим ва ахборотга кенг кириш имкониятини таъминлашдир.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси айнан шу мақсадга хизмат қилувчи янги интеллектуал макон сифатида шаклланмоқда. Бу ерда ҳар бир китобхон нафақат китоб ўқийди, балки тадқиқот қилади, янги билимларни кашф этади ва ўз интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш имконига эга бўлади.

Шу маънода, Марказ кутубхонасига аъзо бўлиш — китобхон учун шунчаки рўйхатдан ўтиш эмас, балки илм, маърифат ва замонавий ахборот ресурслари оламига ташланган муҳим қадамдир.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1354426.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1096029.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
877127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.