Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Қирғизистон Миллий олимпия қўмитаси раиси: “Ислом цивилизацияси маркази бутун туркий дунё учун улкан маънавий бойлик”

11.06.2026, 14:081139

Қирғизистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси раиси Айваз Оморканов бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказ музей экспозицияси билан яқиндан танишди. Делегация вакиллари Қуръони карим зали, Биринчи Ренессанс, Иккинчи Ренессанс ҳамда “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” залларини кўздан кечирди. Ҳар бир залда намойиш этилган тарихий мерос, илмий-маърифий мазмун ва замонавий экспозицион ечимлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Айниқса, Қуръони карим залидаги махсус намойиш, унинг бадиий-технологик ечими ва маънавий мазмуни делегация эътиборини тортди. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” бўлимида жойлаштирилган Олимпия шаҳарчаси макети, спортчиларга бағишланган алоҳида экспозицион қисм ҳамда ёш авлод камолотига қаратилган ёндашув меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди.

Қирғизистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси раиси Айваз Оморканов Марказ ҳақидаги таассуротларини қуйидагича билдирди:

“Бугун бу ерда бўлиш ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ўз кўзим билан кўриш мен учун катта шараф. Менимча, бу маскан нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий дунё ва ислом олами учун ҳам улкан маънавий бойликдир.

Бу ерда яратилган муҳит, тарихий мероснинг намойиш этилиши ва экспозицияларнинг мазмун-моҳияти катта таассурот қолдирди. Сизлар бу ерда амалга оширган ишни оддий сўзлар билан таърифлаш қийин”.

Ташриф якунида Айваз Оморканов Марказнинг “Фахрий меҳмонлар” китобига ўз тилаклари ва самимий фикрларини ёзиб қолдирди.

Меҳмонлар Марказда миллий ва умуминсоний қадриятлар, илм-фан, маърифат, тарихий хотира ва замонавий тараққиёт ғоялари уйғун ҳолда намоён этилаётганини таъкидладилар. Томонлар бундай маърифий масканлар халқлар ўртасидаги дўстлик, маданий яқинлик ва ёшлар тарбиясига хизмат қилишини қайд этдилар.

цивилизацияИсломҚирғизистон

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12225
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар