Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Лондонда Ўзбекистонга оид ноёб дурдоналар аниқланди

28.04.2025, 10:591270
Лондонда Ўзбекистонга оид ноёб дурдоналар аниқланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация вакиллари машҳур Сарихани коллекцияси раҳбари Али Сарихани билан  учрашув ўтказди. 

Али Сарихани асли Эронда туғилган, ўтган асрнинг 70-йиллари охирида оиласи билан Лондонга кўчиб келган. Бу ерда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш баробарида ўзининг бой коллекциясига асос солган. 

Сарихани коллекциясида  айни пайтда Шарқ халқлари тарихига оид мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади. Улар орасида бевосита Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан боғлиқ осори-атиқалар ҳам анчагина. Жумладан, салжуқийлар, сомонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар даврига оид ўнлаб қадимий экспонатлар, нодир қўлёзмалар сақланади. 

Ўзбекистонга оид нодир Қуръон саҳифалари, 1438 йилда Ҳиротда, Шоҳрух Мирзо даврида яратилган “Меърожнома” асари миниатюраси, халқ амалий санъати буюмлари ўзбекистонлик тадқиқотчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мен Ўзбекистонга бир неча йил муқаддам борганман, халқингизнинг бой маданияти, асрий анъаналари ва қадриятлари билан танишиб қайтганман. Турли мамлакатларда ўтказилган аукционларда Ўзбекистон билан боғлиқ қадимий ашёларни қандай бўлмасин қўлга киритишга ҳаракат қиламан. Чунки, мамлакатингиз маданияти ва тарихи мени ҳамиша ўзига мафтун этиб келади, — дейди коллекционер Али Сарихани. 

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Али Сариханини жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросимига таклиф қилди. Шу билан бирга Тошкентда коллекциядаги Ўзбекистонга алоқадор экспонатлар кўргазмасини  ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Делегациянинг Буюк Британияга илмий сафари давом этади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14834
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12227
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9954
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7988
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар