Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Кипр ташқи ишлар вазири: “Ислом цивилизацияси маркази инсониятнинг умумий меросини англаш учун муҳим майдон”

Кипр Республикаси ташқи ишлар вазири Константинос Комбос Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маданий мероси ва ренессанс анъаналарини ўзида мужассам этган экспозициялар билан танишди.

Ташриф давомида меҳмон Марказнинг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари”, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс ҳамда “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияларини кўздан кечирди.

Меҳмонга 250 метрлик “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” орқали Ўзбекистон ҳудудида шаклланган цивилизациялар, қадимги давлатлар, савдо йўллари ва маданий жараёнлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Сармишсой қоятош суратлари, Оби Раҳмат ғоридан топилган 80 минг йиллик ўқ учлари ҳамда бронза даврига мансуб ноёб буғу ҳайкалчаси каби экспонатлар намойиш этилди.

Биринчи Ренессанс экспозициясида исломнинг Мовароуннаҳрга тарқалиши, илм-фан ва маърифат марказларининг шаклланиши, Қусам ибн Аббос, Абу Ҳафс Кабир каби тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Иккинчи Ренессанс бўлимида эса Амир Темур ва темурийлар давридаги давлатчилик, илм-фан, меъморчилик ва маданият тараққиёти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Иккинчи Ренессанс бўлимида эса Амир Темур ва темурийлар давридаги давлатчилик, илм-фан, меъморчилик ва маданият тараққиёти акс эттирилган экспозициялар намойиш қилинди. Айниқса, Амир Темурнинг давлат арбоби, бунёдкор ва илм аҳли ҳомийси сифатида очиб берилган сиймоси ҳамда темурийлар давридаги илмий ютуқларга бағишланган материаллар вазир эътиборини тортди.

Шунингдек, меҳмон “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси билан танишиб, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс ғояси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва маданий-маърифий жараёнлар ҳақида маълумот олди.

Ташриф якунида Константинос Комбос Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашиб, уни Ўзбекистоннинг бой тарихи ва цивилизацион меросини намоён этувчи ноёб илмий-маърифий мажмуа сифатида баҳолади.

Ташриф якунида Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

– Аввало, шу ерда бўлиш мен учун катта шараф. Ислом цивилизацияси маркази жуда таъсирли ва ҳайратланарли маскан экан. Бу ерда цивилизациянинг асрлар давомида илм-фан, маданият ва жамият тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, бой тарихи ва анъаналари жуда таъсирчан тарзда намоён этилган. Экспозицияларнинг ташкил этилиши, турли даврлар ва халқлар тарихининг ўзаро боғлиқ ҳолда ёритилгани менда катта таассурот қолдирди. Президентингиз Шавкат Мирзиёевни ана шундай кенг қамровли ва узоқни кўзлаган лойиҳани амалга оширгани билан самимий табриклайман. Чунки бу марказ нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун минтақа тарихини англашда муҳим аҳамиятга эга. Бу ерга келган ҳар бир инсон ушбу юртнинг бой тарихи, маданияти ва цивилизацион мероси ҳақида кенг тасаввурга эга бўлади. Бу ерда жуда катта тарих мужассам. У илм-фан, маданият ва цивилизация тараққиёти билан узвий боғлиқ. Шу билан бирга, турли халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги тарихий муштаракликни ҳам яққол кўриш мумкин. Шу маънода, Ислом цивилизацияси маркази инсониятнинг умумий меросини англаш ва ўрганиш учун муҳим илмий-маърифий майдон ҳисобланади, — деди Константинос Комбос.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1354726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1096529.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
877527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.