Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази Учинчи Ренессанснинг маърифий юрагига айланмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази расман очилганига ҳали кўп вақт бўлмаганига қарамай, бугунги кунда унга ташриф буюрувчилар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Марказ нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик меҳмонларнинг ҳам катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, 1 июнь ҳолатида марказга ярим миллион нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар келган. Шу ўринда қайд этиш керакки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази шунчаки музей эмас. У илмий, маърифий ва диний жараёнлар уйғунлашган, кенг қамровли фаолият олиб борувчи замонавий платформа ҳисобланади. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ушбу йирик лойиҳани ташкил этишдан асосий мақсад буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, Имом Бухорий каби улуғ алломаларнинг маърифатпарвар ислом ҳақидаги таълимотини кенг тарғиб қилиш эканини таъкидлаган эди. Орадан тўққиз йил ўтиб, давлат раҳбари илгари сурган ушбу эзгу ғоя ўзининг амалий натижаларини яққол намоён этмоқда.

Марказда юртимизда фаолият юритаётган ҳамкор илмий тадқиқот марказлари билан бирга “Бир даргоҳ – бир маслаҳат – бир натижа – бир келажак” шиори асосидаги “Тамаддун” қўшма дастури доирасида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти раҳбарияти ҳамда республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида ўтказилган илмий-амалий семинар ҳам ана шу жараённинг узвий қисми бўлди. Ташкил этилган семинар доирасида мутахассислар томонидан ўқув машғулотларини юқори савияда ташкил этиш, замонавий таълим усулларини жорий этиш ҳамда диний-маърифий соҳада кадрлар салоҳиятини янада ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

— Илмий-амалий семинар доирасида Марказга ташриф буюриб, бу ерда Ўзбекистон ҳудудида қадим замонлардан бугунги кунгача бўлган тарихий жараёнлар замонавий усуллар орқали ёритилганини кўрдик. Расмлар, видеоматериаллар ва бошқа маълумотлар орқали юртимизнинг нақадар бой тарих ва маданиятга эга эканига яна бир бор амин бўлдик. Айниқса, марказ кутубхонаси бизда катта таассурот қолдирди. Бу ерда диний адабиётлар билан бир қаторда турли соҳаларга оид бой илмий манбалар ҳам жамланган экан. Талабалар ва илм изловчилар учун бундай имкониятлар жуда муҳим деб ҳисоблайман. Шу муносабат билан, биз учун ана шундай шароитларни яратиб берган давлатимиз раҳбарлари, диний соҳа масъуллари ҳамда ушбу марказ фаолиятига ҳисса қўшган барча мутасаддиларга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз,деди Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Сулаймонбек” жоме масжиди имом ноиби Фарҳодбек Қодиров.

— Семинаримизни айнан Ислом цивилизацияси марказида ташкил этишдан мақсад — Учинчи Ренессанс пойдевори қўйилаётган илм масканида илмий муҳитни ҳис қилиш ва ундан илҳом олиш эди. Семинар иштирокчилари, хусусан имом-хатибларимиз бу ерда янги ғоя, шижоат ва руҳият олдилар. Кутубхона ва илмий манбалар билан танишиб, янада кўпроқ изланиш, ўрганиш ва халқимизга илм-маърифат етказиш масъулиятини чуқур ҳис қилдик. Учинчи Ренессанс ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз. Семинар доирасида Қуръони карим тиловати, унинг маъно-мазмунини чуқур англаш ва бу билимларни халқимизга тўғри етказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қуръон таълимотларини бугунги давр талаблари ва замонавий жараёнлар билан уйғун ҳолда тушунтириш зарурлиги таъкидланди. Ислом динининг илк амри «Иқро» — «Ўқи» бўлгани, аждодларимиз эса шу буйруқ асосида диний ва дунёвий илмларда юксак натижаларга эришганига ушбу масканда намойиш этилган манбалар орқали яна бир бор гувоҳ бўлдик. Марказдаги Қуръон зали, Усмон мусҳафи, нодир қўлёзмалар ва буюк алломаларимиз мероси Ислом илмларига қанчалик катта эътибор қаратилганининг ёрқин намунасидир. Бу ерга ташриф буюрган ҳар бир инсон буни ўз кўзи билан кўриб, чуқур таассурот олади, деди Низомов Фарзандиддин ас-Самарқандий, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1354626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1096329.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
877427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.